Ҳаром амаллар: Мусибат етганда овоз чиқариб йиғлаш

0

Баъзи аёллар азада уввос солиб йиғлашлари, маййитни ортиқча мадҳ этишлари, юзларига уриб, ёқаларини йиртиб, сочларини юлишлари, буларнинг бари энг мункар ишлардан саналади ҳамда қазо-қадарга норозилик ва мусибатга сабрсизликдан далолат беради. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай қилувчиларни лаънатлаганлар. Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам юзини юладиган, ёқасини йиртадиган, ҳалокат ва ўлим билан дуоибад қиладиган аёлни лаънатладилар” (Ибн Можа ривояти).

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Юзларига урадиган, ёқаларини йиртадиган ва жоҳилият чақириқларини қиладиган кимса биздан эмас” (Имом Бухорий ривояти).

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Гўянда аёл ўлимигача тавба қилиб қолмаса, қиёмат куни эритилган қўрғошиндан иштон ва қўтирдан кўйлак кийган ҳолда турғизилади” (Имом Муслим ривояти).

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг