Тафсири муяссар: “Бақара” сураси, 84–90 оятлар

0

وَإِذْ أَخَذْنَا مِيثَاقَكُمْ لا تَسْفِكُونَ دِمَاءَكُمْ وَلا تُخْرِجُونَ أَنفُسَكُمْ مِنْ دِيَارِكُمْ ثُمَّ أَقْرَرْتُمْ وَأَنْتُمْ تَشْهَدُونَ ٤٨

  1. Эсланг эй Бани Исроил, Тавротда сизлардан бир-бирингизнинг қонингизни тўкишни ва бир-бирингизни диёрларингиздан ҳайдаб чиқаришни ҳаром қилувчи қатъий аҳдни олган эдик, сўнг сизлар бунинг тўғрилигига гувоҳ бўлиб, эътироф этган эдинглар.

ثُمَّ أَنْتُمْ هَؤُلاء تَقْتُلُونَ أَنفُسَكُمْ وَتُخْرِجُونَ فَرِيقاً مِنْكُمْ مِنْ دِيَارِهِمْ تَظَاهَرُونَ عَلَيْهِمْ بِالإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَإِنْ يَأْتُوكُمْ أُسَارَى تُفَادُوهُمْ وَهُوَ مُحَرَّمٌ عَلَيْكُمْ إِخْرَاجُهُمْ أَفَتُؤْمِنُونَ بِبَعْضِ الْكِتَابِ وَتَكْفُرُونَ بِبَعْضٍ فَمَا جَزَاءُ مَنْ يَفْعَلُ ذَلِكَ مِنْكُمْ إِلاَّ خِزْيٌ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ الْقِيَامَةِ يُرَدُّونَ إِلَى أَشَدِّ الْعَذَابِ وَمَا اللَّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ ٥٨

  1. Кейин сизлар ўзингиз – эй яҳудлар – бир-бирингизни ўлдирмоқдасиз, баъзиларингиз баъзиларингизни диёрларидан ҳайдаб чиқармоқда, сизлардан ҳар бир гуруҳ ўз биродарларига қарши зулму тажовуз билан душманлар ёрдамида қувватланмоқда. Агар улар душманлар қўлида асир бўлган ҳолда ҳузурингизга келишса, товон тўлаб асирликдан қутқариб олишга ҳаракат қилмоқдасиз. Ҳолбуки, уларни диёрларидан ҳайдаб чиқаришингиз сизлар учун ҳаром қилинган эди. Таврот ҳукмларидан баъзиларига иймон келтириб, баъзиларига кофир бўлиб, қилаётган бу ишларингиз нақадар қабиҳ! Ичларингиздан бундай ишни қиладиган кимсаларнинг жазоси дунёда хорлик ва шармандаликдир, охиратда эса Аллоҳ уларни даҳшатли дўзах азобига дучор этади. Аллоҳ сизлар қилаётган ишлардан ғофил эмасдир.

أُوْلَئِكَ الَّذِينَ اشْتَرَوْا الْحَيَاةَ الدُّنْيَا بِالآخِرَةِ فَلا يُخَفَّفُ عَنْهُمْ الْعَذَابُ وَلا هُمْ يُنصَرُونَ ٦٨

  1. Ана ўшалар охират ўрнига дунё ҳаётини ихтиёр қилган кишилардир. Улардан азоб енгиллатилмас ва уларга Аллоҳнинг азобидан қутқариб олувчи бирон ёрдамчи бўлмас.

وَلَقَدْ آتَيْنَا مُوسَى الْكِتَابَ وَقَفَّيْنَا مِنْ بَعْدِهِ بِالرُّسُلِ وَآتَيْنَا عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ الْبَيِّنَاتِ وَأَيَّدْنَاهُ بِرُوحِ الْقُدُسِ أَفَكُلَّمَا جَاءَكُمْ رَسُولٌ بِمَا لا تَهْوَى أَنفُسُكُمْ اسْتَكْبَرْتُمْ فَفَرِيقاً كَذَّبْتُمْ وَفَرِيقاً تَقْتُلُونَ ٧٨

  1. Биз Мусога Тавротни бердик, унинг ортидан Бани Исроилдан бўлган пайғамбарларни бирин-кетин юбордик, Ийсо ибн Марямга очиқ мўъжизалар бердик ва уни Жиброил алайҳиссалом билан қувватладик. Ҳар қачон сизларга пайғамбар Аллоҳ ҳузуридан нафсингизга ёқмайдиган ваҳийни келтирса, такаббурлик қилиб, бир гуруҳини ёлғончи санаб, бир гуруҳини ўлдирасизларми?!

وَقَالُوا قُلُوبُنَا غُلْفٌ بَلْ لَعَنَهُمْ اللَّهُ بِكُفْرِهِمْ فَقَلِيلاً مَا يُؤْمِنُونَ ٨٨

  1. Бани Исроил Аллоҳнинг пайғамбари ва элчиси Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Бизнинг дилимиз берк, унга сенинг сўзинг ўтмайди», дедилар. Аслида ундай эмас, балки уларнинг диллари лаънатланган ва уларга муҳр уриб қўйилган. Улар куфру инкорлари сабабли Аллоҳнинг раҳматидан қувилганлар. Улар ўзларига нафи тегмайдиган даражада жуда оз иймон келтирадилар.

وَلَمَّا جَاءَهُمْ كِتَابٌ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ مُصَدِّقٌ لِمَا مَعَهُمْ وَكَانُوا مِنْ قَبْلُ يَسْتَفْتِحُونَ عَلَى الَّذِينَ كَفَرُوا فَلَمَّا جَاءَهُمْ مَا عَرَفُوا كَفَرُوا بِهِ فَلَعْنَةُ اللَّهِ عَلَى الْكَافِرِينَ ٩٨

  1. Уларга Аллоҳ ҳузуридан ўзларида бўлган Тавротни тасдиқловчи китоб – Қуръон келганида уни рад этдилар ва Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликларини инкор қилдилар. Ҳолбуки, илгари у зот пайғамбар қилиб юборилмай туриб, араб мушрикларига қарши ундан ёрдам кутишар, «охирзамон пайғамбари чиқиш вақти яқин қолди, биз унга эргашиб, у билан бирга сизларга уруш қиламиз», дейишарди. Барча белгиларини ва ростлигини ўзлари яхши билган пайғамбар келганида эса уни инкор қилиб, ёлғончига чиқардилар. Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга ва Аллоҳ у зотга ваҳий қилган Қуръонга кофир бўлган ҳар бир кимсага Аллоҳнинг лаънати бўлсин!

بِئْسَمَا اشْتَرَوْا بِهِ أَنفُسَهُمْ أَنْ يَكْفُرُوا بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ بَغْياً أَنْ يُنَزِّلَ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ عَلَى مَنْ يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ فَبَاءُوا بِغَضَبٍ عَلَى غَضَبٍ وَلِلْكَافِرِينَ عَذَابٌ مُهِينٌ ٠٩

  1. Бани Исроил ўзлари учун нақадар ёмон нарсани ихтиёр этди – Аллоҳ пайғамбари Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга Ўз фазли билан Қуръон нозил қилганига ҳасад қилиб, иймонга куфрни алмаштириб олишди. Аввал Тавротни ўзгартириб юборганлари сабабли Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлишгани ортидан, энди Аллоҳнинг пайғамбари Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламни инкор этишлари сабабли яна бир бор Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлишди. Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликларини инкор қилувчи кимсаларга хорловчи азоб бордир.

Изоҳ қолдиринг