Ҳаром амаллар: Юзга уриш ва унга тамға босиш

0

Жобир разияллоҳу  анҳу деди: “Расулуллоҳ  саллаллоҳу алайҳи ва саллам юзга уришдан ва унга тамға босишдан қайтарганлар” (Имом Муслим ривояти).

Юзга уриш ҳақида гапирганда баъзи ота-оналар ва ўқитувчилар болаларни юзларига уриб жазолашларини айтиб ўтиш лозим. Шунингдек, айрим кишилар хотинларини, баъзилар ходимларини шундай уришади. Бу иш Аллоҳ инсонни у туфайли азиз қилган юзни беҳурмат қилиш билан бирга, гоҳида бундан юздаги аъзоларга шикаст етиб, кейин пушаймон қилишга ва гоҳо қасос талаб қилинишига сабаб бўлиши мумкин.

Ҳайвонларнинг юзларига тамға босишга келсак, одатда буни мол эгаси ўз молини таниқли қилиш ва йўқолиб қолгудай бўлса шу белгиси билан топиб олиш учун қилади. Бу ҳам ҳаром иш бўлиб, бунда шаклни бузиш ва азоб  бериш мужассамдир. Агар баъзилар бу биздаги урф-одат ва ажратиб олиш белгиси дейдиган бўлса, уни юздан бошқа жойига тушириши мумкин.

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг