Аёл кишининг маҳрамсиз сафарга чиқиши

0

Савол:

Аёл киши қанча масофага маҳрамсиз сафар қилса бўлади?

Жавоб:

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин!

Аёл киши маҳрамсиз сафарга чиқиши ҳаромдир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аёл киши маҳрамсиз сафар қилмасин” – деганлар (Бухорий ва Муслим ривояти). Бугунги кунда транспорт воситалари ёки самолёт ёрдамида сафар қилиш қулайлашгани ва йўлдаги хавф-хатарлар ҳам камайгани бу ҳукмни ўзгартирмайди. Бироқ аёл киши қанчалик масофага маҳрамсиз чиқа олмаслиги тўғрисида ҳадислар турлича келган. Баъзи ҳадисларда ярим кун, баъзиларида бир кеча кундуз, бошқа бир ҳадисда эса уч кеча кундузлик масофа деб айтилган. Хулоса шуки, аёл киши урфда сафар дейиладиган масофага маҳрамсиз чиқиши мумкин эмас. Лекин баъзи мужтаҳид уламолар бу масофани 80-88 км деб белгилашган, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг