Эй иймон келтирганлар (16): Судхўрликдан қайтариш ва тақвога буюриш ҳақида

0

Эй иймон келтирганлар, судхўрликдан ҳазир бўлинг, қарз берган пулингиз устига қўшимча фоиз олманг! Аллоҳдан тақво қилинг, шояд нажот топсангиз!” (Оли Имрон, 130).

Шарҳ:

Мўмин биродар, ўқиб-ўрганинг, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин ва сизу бизни ўрганимизга амал қилишга муваффақ этсин. Зеро амалсиз илм мевасиз дарахтга ўхшайди. Али разияллоҳу анҳу айтганларидек: “Илм амални чақиради, амал чақириқни ижобат қилиб, келса, илм қолади, йўқса у ҳам кетиб қолади”.

Ўқиб-ўрганинг, дедингиз, нимани ўрганай, деб сўрасангиз, айтаман: рибо ейишнинг – судхўрликнинг гуноҳи катта эканини билинг ва ундан ҳазар қилинг. Аллоҳ таоло мўминларга бошқа бирор ишда судхўрга таҳдид қилганидек таҳдид қилмаган: “Аллоҳ савдони ҳалол, рибони эса ҳаром қилди. Кимга Аллоҳнинг рибодан қайтариши етгач, ундан тийилса, рибонинг ҳаромлиги ҳақидаги ҳукм етишидан олдинги қилгани унинг ўзига ва келгусида иши Аллоҳга ҳавола. Ким рибонинг ҳаромлигини билганидан кейин ҳам яна унга қайтса, ана ўшалар дўзах эгаларидир, унда мангу қоладилар” (Бақара, 275).

Аллоҳ таоло иймон аҳлига қилган ушбу нидода уларни рибо ейишдан қайтарди ва Ўзидан тақво қилишга буюрди. Нидога ижобат қилган мўминларга дўзахдан қутулиб, жаннатга кириш умидини бахш этди.

Эй мўминлар, берган қарзларингизни бир неча баробар қилиб олиш билан рибо еманглар”, деди.

Рибонинг икки тури бор: насия рибоси ва фазл рибоси.

Киши бировдан маълум муддатга қарз оларди. Қарзни қайтариш вақти келганида тўлашга пул топа олмаса: “Яна вақт бер ва зиёда қил” дерди. Қарз берган киши яна вақт берар ва пулга ҳам қўшимча фоиз қўшар эди. Қўшилган вақт келгач тўлашга пул топа олмаса, яна юқоридаги гапни айтар ва шу кетишда олган юз дирҳам қарзи минг дирҳамдан ошиб кетар эди. Бу бир неча баробар ортиб кетадиган насия рибосидир.

Фазл рибоси эса олди-сотдидаги зиёдалик билан бўлади. Масалан: бир кило буғдойни бир ярим кило буғдойга, минг дирҳамни бир минг бир юз дирҳамга сотади (алмаштиради). Олтин, кумуш, буғдой, арпа, хурмо, туз ва шу каби озиқ-овқат ва сақлаб қўйишга яроқли бўлган ҳар қандай молни ўз туридаги молга алишганда килосига кило қилиб, бир хил вазнда, зиёдасиз алмаштириш керак. Фақат бошқа турдаги маҳсулотга алмаштирса ва бир вақтда бўлса, масалан: кумушни тиллога, буғдойни арпага ёки хурмони тузга сотса жоиз. Бунга Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис бор: “Агар жинси (тури) бошқа бўлса, қандай олди-сотди қилсангиз қилаверинг, фақат қўлма-қўл ва бир мажлисда бўлсин…” (Муслим, 1587).

Аллоҳ таоло Қуръонда ҳаром қилган жоҳилият давридаги судхўрликлардан кўра бугунги кундаги банклардаги судхўрликларнинг гуноҳи каттароқ, зулми кўпроқдир. Сабаби, ҳозирги банклар яҳудлар ўрнатган тизим бўлиб, яҳудларда ўзларидан бошқаларга раҳм-шафқат қилиш, ачиниш деган нарса йўқ. Банк бирон кишига маълум муддатга минг доллар қарз берса, бир минг бир юз қилиб ёзиб қўяди. Қарзни тўлаш кечикса, берган маблағини ошириб, бир неча баробаргача кўтариб қўяди. Жоҳилиятдаги араблар судхўрлигида эса олган қарзни вақтида тўласа, қарз устига бирон нарса қўшилмас, фақат қарзни ўз вақтида тўлай олмаса, шундагина фоиз қўшилар эди.

Аллоҳ таолонинг: “Эй мўминлар, берган қарзларингизни бир неча баробар қилиб олиш билан рибо еманглар”, деган сўзидан рибо фақатгина бир неча баробар зиёда қилинсагина ҳаром, озгина бўлса зарари йўқ деб ўйлаб қолманг. Бу нарса хаёлингизга ҳам келмасин, асло ундай эмас. Оят жоҳилият давридаги судхўрлар ҳолатини зикр қилган ва шунга кўра уларни қоралаган. Аслида, Аллоҳ рибонинг озини ҳам, кўпини ҳам ҳаром қилган. Бунинг тасдиқи ўлароқ Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига диққат қилинг: “Рибонинг етмиш уч эшиги бўлиб, унинг (гуноҳда) энг енгили киши ўз онаси билан зино қилган кабидир. Рибонинг ҳам рибоси эса мўминнинг обрўсини тўкишдир” (Муттафақун алайҳ).

Ҳой мусулмонлар! Судхўрликдан четланинг, рибодан узоқ бўлинг. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзлари рибодан четланишингизга ёрдам беради, буни доим ёдда тутинг. У зот: “Етти ҳалок этувчи гуноҳдан сақланинг”, дедилар. Саҳобалар: “Улар қайси гуноҳлар?” деб сўрашган эди, Набийимиз бундай жавоб бердилар: “Аллоҳга ширк келтириш, сеҳргарлик, ноҳақ одам ўлдириш, судхўрлик, етимнинг молини ейиш, кофирларга қарши жангдан қочиш ва иффатли, фаҳш иш қилиш хаёлига ҳам келмаган мўмина аёлларни зинода айблаш” (Муттафақун алайҳ).

Рибонинг ҳаром қилиниши иллатини-сабабини биласизми?

У қуйидаги сабабларга кўра ҳаром қилинган:

  • Мусулмоннинг молини ноҳақ йўл билан еб кетилишдан сақлаш.

  • Мусулмон кишини деҳқончилик, ҳунармандчилик ва тижорат каби ҳийла, алдов ва хиёнатдан холи шарафли касблар орқали молини кўпайтиришга йўллаш.

  • Мусулмон кишини биродарига адоват қилиши ва уни ёмон кўриб қолишига олиб борувчи йўлни тўсиш.

  • Мусулмон киши охиратини обод қилиши учун унинг олдида яхшилик эшикларини очиб қўйиш, токи у ҳожатманд биродарига фоизсиз қарз берсин, қарзини вақтида тўлай олмаса мухлат берсин, кутсин ва Аллоҳ розилиги учун биродарига енгиллик қилсин. Ана шунда мусулмонлар ўртасида биродарлик ришталари мустаҳкамланади, ўзаро муҳаббат ва софлик кучаяди.

Бу кўрсатмаларни аввало ўзингиз яхши билиб олинг, сўнг бошқаларга ҳам етказинг.

Ниҳоят, нима учун бу нидода рибо ейиш ман қилинганидан кейиноқ Аллоҳдан тақво қилишга амр этилганини биласизми? Аллоҳ таоло: “Аллоҳдан тақво қилинг, шояд нажот топсангиз!” деб айтиши одамларни рибо ейишдан тўхтамасалар оқибати ёмон бўлиши билан қўрқитиш, огоҳ этиш учундир. Аллоҳ таоло бандаларига меҳрибон ва раҳмли бўлганидан ҳеч кимга биродарининг молини ноҳақ ейишига рухсат бермади.

Аллоҳдан тақво қилиш эса Унинг амрини бажариш ва қайтарганидан четланиш билан вужудга келади.

Ким Аллоҳнинг амрига бўйсунса, тақво қилса ва Унга итоат этиб рибо емаса, нажотга эришибди. Нажот эса дўзахдан қутулиб, жаннатга киришдир.

Келинг, Аллоҳга итоат этайлик, рибо емайлик, судхўрликдан узоқ бўлайлик. Аллоҳдан тақво қилайлик, буйруқ ва қайтариқларига осий бўлмайлик. Шунда энг катта фойдани, энг афзал ғаниматни қўлга киритамиз, нажотга эришамиз. Аллоҳ барчамизни нажот топишга, дўзахдан қутулиш ва яхшилар диёри бўлмиш жаннат аҳлидан бўлишга муваффақ этсин.

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг