Али розияллоҳу анҳу: насл-насаб ва унинг авлодларга таъсири

1

Дарҳақиқат, анатомия, психология, эстетика ва жамиятшунослик фанлари шуни исботлайдики, насл-насаб аксар ҳолларда авлодларнинг хулқ-атвори, салоҳияти, уларнинг қобилият ва талантларига маълум миқдорда таъсир қилади. Бу таъсир уч турли бўлади:

  • Оила бошлиқлари қаттиқ ишониб, ҳимоя қиладиган қадриятлар. Улар бу қадриятларни сақлашга қаттиқ ҳаракат қиладилар. Бу қадриятларга риоя қилган янги авлодни мақтаб, унга қарши чиққан ёки амал қилмайдиганларни шу оилага мансуб эмас деб биладилар. Шунингдек, бундай хатти-ҳаракатларни камчилик, ҳимматсизлик, мурувватсизлик ҳамда ота-боболар меросига нисбатан ҳурматсизлик деб биладилар. Оилада ота-боболардан мерос бўлиб келаётган қонунларга кўра бундай ишлар кечирилмайди.

  • Мардлик, жасурлик, қаҳрамонлик, ботирлик, ғурур, саховат, мазлум ва заифларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги оила бошлиқлари ҳамда ота-боболарнинг ҳикоялари. Янги авлод бу воқеаларни ёшлигиданоқ эшитиб, йигитлик даврига қадар улар билан фахрланиб юради. Бу уларнинг тушунчаси ва ҳис-туйғусини ривожлантиради ва уларда ифтихор ва эркаклик ғурурига нисбатан бир ўлчов, ота-онага яхшилик қилиш ҳамда ўз оиласининг номини оқлаш туйғусини пайдо қилади.

  • Насл-насабини сақлашга ҳаракат қилган оилаларда авлоддан-авлодга кўчиб ўтадиган оила аъзоларидаги қариндошлик таъсири. Буни этнология (халқшунослик) фани ҳам тасдиқлаган. Албатта бу умумий қоида эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги ҳадисда мазкур таъсирга ишора қилиб шундай дейдилар: “Инсонлар худди тилла ва кумуш конларига ўхшайдилар. Уларнинг жоҳилиятдаги яхшилари агар динда тушунчага эга бўлсалар исломда ҳам яхшилари ҳисобланади”. Айни пайтда солиҳ амал қилмаган инсонларга насл-насаби фойда бермаслиги ҳақида: “Амали оқсаган кишини насаби илғорлатмас” – деганлар.

Албатта бундан мақсад бирор сулолани муқаддаслаштириш ёки диний ва илмий етакчиликни муайян бир оилага чеклаш, умматни бошқаришни монополиялаштириш эмас. Аксинча, ислом келишидан олдин бутун олам мана шу тушунча сабабли ижтимоий-ахлоқий инқирозлар, мустабид подшоҳларнинг зулми, жамият аъзолари ўзаро бир-бирларини моддий суистеъмол қилиши сингари иллатларни бошидан кечирди. Рум ва Сосонийлар императорлигида, Африка ва Ҳинд жамиятларида ва бошқа жоҳилий давлатларда юз берган бундай зулм билан тарих китоблари тўла ва бунга тарихчилар ҳам гувоҳ. Биз келгусида Али розияллоҳу анҳу туғилиб ўсган оила ва сулоланинг ирқий ва ижтимоий ҳолати, уни бошқаларидан ажратиб турган урф-одатлар, қадриятлар, хулқий ва руҳий мерос, арабларнинг уларга нисбатан қандай муносабатда бўлгани ва уларнинг фазилатини тан олишгани ҳақида сўз юритамиз.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Discussion1 dona sharh

  1. Pingback: Сийрат: Расулуллоҳнинг насаблари

Изоҳ қолдиринг