Дард ва даво (72): Гуноҳнинг касофати (31) Гуноҳ – душманга мадад (4)

1

Бўлим

Сўнг (шайтон ёрдамчиларига) айтади: «Тил чегарасида туриб олинглар. Зеро, у энг катта чегара бўлиб, подшоҳнинг (қалбнинг) рўпарасида жойлашган. Ундан (тилдан) инсонга зарар берадиган, фойда бермайдиган сўзларни чиқаринглар ва Аллоҳнинг зикри, истиғфор, Қуръон тиловати, насиҳатли сўзлар, манфаатли илм каби фойдали сўзлар чиқишига йўл қўйманглар.

Сизлар учун бу чегарада иккита катта иш бор. Қай бирини қўлга киритманг катта ютуқдир.

Биринчиси ботил сўзни айттириш. Чунки ботил сўзни айтадиган одам сизларнинг биродарингиз, энг катта лашкарингиз ва энг катта ёрдамчингиз бўлади.

Иккинчиси ҳақни айтишдан тилни тийиш. Ботилни сўзлаган одам сизларнинг сўзловчи биродарингиз бўлса, ҳақни айтишдан тилини тийган одам сизларнинг гунг (соқов) биродарингиздир. Гоҳида сизлар учун иккинчи турга мансуб биродарингизнинг фойдаси кўпроқ бўлади. Одамларга хайрихоҳ шахснинг мана бу сўзини эшитмаганмизлар: “Ботилни сўзлайдиган кимса сўзловчи (тили бор) шайтон, ҳақдан сукут сақлайдиган кимса гунг (тили йўқ) шайтондир”.

Ушбу чегарадан бир қадам ҳам силжиманглар, ҳақ сўзни айтишига ёки ботил сўздан тийилишига йўл берманглар. Қандай йўл билан бўлмасин, ботилни сўзлашни унга безаб кўрсатинглар, ҳақни айтишдан қўрқитиш учун барча чорани кўринглар.

Эй болаларим, шуни билингларки, мен (аксар ҳолатда) одам фарзандини тил чегарасидан ҳужум қилиб ҳалок қиламан, мана шу ердан кириб уларни юзтубан дўзахга улоқтираман. Ушбу чегара орқали уларнинг қанчасини ўлдирдим, қанчасини асир олдим ва қанчасини жароҳатладим.

Бир насиҳат айтаман, уни эсдан чиқарманглар. Бирингиз  инсонлар орасидаги биродарининг тили ёрдамида бир (ботил) сўзни айтсин. Иккинчингиз уни эшитган бошқа инсон биродарининг тилидан ушбу ботил сўзнинг яхшилигини, улуғлигини айтсин, унга лол қолсин ва биродаридан уни яна қайта айтишини сўрасин”.

Инсонларга қарши курашда барчангиз бир-бирингизга ҳар томонлама ёрдамчи бўлинглар, (уларнинг қалбига) ҳар тешикдан сизиб киришга ҳаракат қилинглар, улардан кўз узманглар. Нима, уларнинг Раббиларига берган қуйидаги қасамимни эшитмаганмисизлар: “Қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли мудом Сенинг тўғри йўлинг устида уларни (одам болаларини) кутиб ўтирурман. Сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнгу сўлларидан келиб (тўғри йўлдан оздирурман) ва (оқибатда) уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) шукр қилган ҳолларида топмайсан” (Аъроф, 16-17).

Одам боласи юрадиган барча йўллар устида ўтирганимни кўрмадингларми?! Бир йўлдан тўсолмасам, то тўлиқ мақсадимга ёки айримига етмагунимча бошқа бир йўли устида ўтавераман. Пайғамбарлари уларни бундан огоҳлантириб бундай деган эди: “Дарҳақиқат, шайтон одам боласи юрадиган барча (ҳақ ва тўғри) йўлининг устида (ундан тўсиш учун) ўтириб олади. (Дастлаб) Ислом йўлига ўтириб олиб, айтади: “Ота-боболарингнинг динини ташлаб, Исломни қабул қиласанми?”. Одам боласи унга қулоқ осмай Исломга киради. Сўнг унинг ҳижрат йўлига ўтириб олади ва дейди: “Она ватанингни ва осмонингни ташлаб, ҳижрат қиласанми?”. Одам боласи бунга ҳам қулоқ солмай ҳижрат қилади. Сўнг жиҳод йўлига ўтириб олади ва дейди: “Жиҳод қилмоқчимисан. Ахир, ўлиб кетасан. Кейин мол-мулкинг тақсимланиб, хотининг бошқага ниҳоланиб кетади![1].

Шу тариқа сизлар ҳам уларнинг барча яхшилик йўллари устига ўтириб олинглар. Агар улардан бири садақа (закот) беришни истаса, садақа йўлига ўтириб олиб, унга бундай денглар: “Мол-мулкингни бериб, оқибатда ўзинг ҳам шу сўровчи (тиланчи) каби бўлмоқчимисан, унинг ҳолатига тушмоқчимисан?”. Бир киши бошқа бир инсондан садақа беришини сўраганда унинг тилига нима деб айттирганимни эшитмадингларми? Мен: “Бу бизнинг мол-мулкимиз. Агар сизларга берадиган бўлсак, сизлар каби қашшоқ бўлиб қоламиз-ку!”, деб айттирган эдим.

Ҳаж йўлига ўтириб олиб, унга: “Ҳаж йўли қийин, хавфли, борган одам жони ва молини хатарга қўяди”, денглар.

Шунингдек, қолган яхшилик йўлларига ҳам ўтириб олиб, улардан кўнгилларини совутинглар, унинг қийинчиликлари ва офатларини эслатинглар.

Сўнг гуноҳ-маъсият йўлига ўтириб олиб, уларни одам боласи кўзига чиройли қилиб ва қалбларига безатиб кўрсатинглар. Бу борада энг катта ёрдамчингиз аёллар бўлсин. Одам боласи қалбига улар орқали киринглар. Зеро, аёллар сизларга жуда яхши ёрдамчи бўлади!

Сўнг қўл ва оёқ чегараларини маҳкам тутинглар. Сизларга зарар берадиган ишни ушлашдан ёки шундай ишга қадам қўйишдан тўсинглар.

(Давоми бор)

 

[1] Насоий (3134), Аҳмад (3\483, 15958); Ибн Ҳиббон (4593) ва бошқалар ривоят қилишган.

Ўзбек даъватчиси. Бошланғич диний таълимни ва араб тилини ўз юртидаги масжид имомларидан олди, сўнгра Мисрга бориб, Ал-Азҳар университетига кирди. Талабалик йилларида аҳли суннат вал жамоат машойихларидан таълим олди. Жумладан, шайх Содиқ Самарқандий, шайх Саидаҳмад Нуриддин, Сирожиддин Шоший, шайх Мустафо Адавий, Аҳмад Абул Айнайн, Аҳмад Ийсавий ва бошқаларни санаб ўтиш мумкин. 2015 йилдан бери ўзбек тилидаги ИхлосОрг исломий веб саҳифасида фаолият юритиб келмоқда.

Discussion1 комментарий

  1. Assalam Aleikum
    Domla bizlardan
    Alloh Subahana va ta’alo
    Rozi bolib Jannatlariga
    Loyig Qullaridan kilgan
    Bolsin.
    Sovolim shuki
    Hayotimda
    Shahidlikka
    Guda ishkivozman
    Izohlab bersangiz
    Degan edim
    Va darsliklarizda
    Hsukurrok tushunturib ketsangiz
    Oila va karindoshlarizdan Alloh rozi bolsin
    Va ilim buloglari bilan hsankogni kondirgan
    Bolsin
    Omiin.

Изоҳ қолдиринг