Тафсири муяссар: “Бақара” сураси, 170-176 оятлар

0

وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ اتَّبِعُوا مَا أَنزَلَ اللَّهُ قَالُوا بَلْ نَتَّبِعُ مَا أَلْفَيْنَا عَلَيْهِ آبَاءَنَا أَوَلَوْ كَانَ آبَاؤُهُمْ لا يَعْقِلُونَ شَيْئاً وَلا يَهْتَدُونَ ٠٧١

  1. Мўминлар залолат аҳлига насиҳат қилиб: «Аллоҳ нозил қилган Қуръон ва ҳидоятга эргашинглар» дейишса, улар ўз мушрик ота-боболарига кўр-кўрона эргашишда давом этишиб: «Йўқ, биз сизларнинг динингизга эргашмаймиз, ота-боболаримизни нимада топган бўлсак, шунга эргашамиз», дейишади. Ота-боболари гарчи Аллоҳ шаънида ҳеч нарсани англамаган ва ҳидоятга эргашмаган бўлсалар ҳам, уларга эргашаверадиларми?!

وَمَثَلُ الَّذِينَ كَفَرُوا كَمَثَلِ الَّذِي يَنْعِقُ بِمَا لا يَسْمَعُ إِلاَّ دُعَاءً وَنِدَاءً صُمٌّ بُكْمٌ عُمْيٌ فَهُمْ لا يَعْقِلُونَ ١٧١

  1. Кофирларнинг ва уларни иймон ва ҳидоятга чорловчиларнинг мисоли чорва ҳайвонларини қичқириб ҳайдайдиган чўпон мисолидирки, ҳайвонлар унинг сўзлари маъносини тушунмайди, фақат овоз ва чақириқнигина эшитади. Ўша кофирлар қулоқларини ҳақни эшитишдан тўсиб олган кар, тилларини ҳақни айтишдан тийган соқов, кўзлари ҳақнинг очиқ-равшан далилларини кўрмайдиган кўрдирлар. Улар ақлларини ўзларига фойдали нарсага ишлатмайдилар.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ وَاشْكُرُوا لِلَّهِ إِنْ كُنتُمْ إِيَّاهُ تَعْبُدُونَ ٢٧١

  1. Эй мўминлар, Биз сизларга ризқ қилиб берган ҳалол ва лаззатли таомлардан истеъмол қилинглар, покиза нарсаларни ҳаром ва нопок нарсаларни ҳалол қилиб оладиган кофирлардек бўлманглар. Агар чиндан ҳам Аллоҳнинг амрларига бўйсунувчи, эшитиб, итоат этувчи ва ёлғиз Унга ибодат қилувчи бўлсангиз, Аллоҳнинг сизларга ато этган улкан неъматларига дилингиз, тилингиз ва бадан аъзоларингиз билан шукр қилинглар.

إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمْ الْمَيْتَةَ وَالدَّمَ وَلَحْمَ الْخِنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ بِهِ لِغَيْرِ اللَّهِ فَمَنْ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلا عَادٍ فَلا إِثْمَ عَلَيْهِ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ ٣٧١

  1. Аллоҳ сизларга шаръий йўл билан сўйилмаган ўлимтик, оқизилган қон, тўнғиз гўшти ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган ҳайвонлар каби ўзингиз учун зарарли бўлган нарсаларнигина ҳаром қилди. Аллоҳ сизларга ўз фазли марҳамати билан мазкур ҳаром нарсаларни мажбурлик ҳолида ейишга рухсат берди. Кимни шу ҳаром нарсалардан бирортасини ейишга зарурат мажбур қилса, заруратдан ортиқчасини ейиш билан зулм қилмаган ҳолда ва рухсат берилган чегарадан ўтмаган ҳолда еса, у учун гуноҳ йўқ. Аллоҳ бандаларини кечирувчи, уларга раҳмли зотдир.

إِنَّ الَّذِينَ يَكْتُمُونَ مَا أَنزَلَ اللَّهُ مِنْ الْكِتَابِ وَيَشْتَرُونَ بِهِ ثَمَناً قَلِيلاً أُوْلَئِكَ مَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ إِلاَّ النَّارَ وَلا يُكَلِّمُهُمْ اللَّهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَلا يُزَكِّيهِمْ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ ٤٧١

  1. Аллоҳ ўз китобларида нозил қилган, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг белгилари ва бошқа шу каби ҳақиқатларни яширадиган ва бунинг эвазига арзимас дунё матосидан бирон нарсани қўлга киритишга интиладиган кимсалар – ана ўшалар қоринларида ловуллаб ёнадиган дўзах оловини емоқдалар. Аллоҳ ғазаб қилиб, қиёмат куни уларга сўзламайди, уларни гуноҳ ва куфрларидан покламайди, уларга аламли азоб бордир.

أُوْلَئِكَ الَّذِينَ اشْتَرَوْا الضَّلالَةَ بِالْهُدَى وَالْعَذَابَ بِالْمَغْفِرَةِ فَمَا أَصْبَرَهُمْ عَلَى النَّارِ ٥٧١

  1. Мана шу сифатларга эга бўлган у кимсалар ҳидоят ўрнига залолатни, Аллоҳнинг мағфирати ўрнига азобини алмаштириб олдилар. Дўзахиларнинг ишларини қилишгани сабабли энди дўзах ўтига мунча ҳам сабр-тоқатли бўлмасалар-а!

Аллоҳ таоло уларнинг бундай ишларга журъат қилишларидан ажабланиб: «Эй одамлар, уларнинг журъатларидан ва дўзахга тушиб, унинг аланга-оташига қандай сабр-тоқат қилишларидан ажабланинглар», демоқда. Бу эса уларни камситиш ва қадрларини пасайтириш учун айтилган гапдир.

ذَلِكَ بِأَنَّ اللَّهَ نَزَّلَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ وَإِنَّ الَّذِينَ اخْتَلَفُوا فِي الْكِتَابِ لَفِي شِقَاقٍ بَعِيدٍ ٦٧١

  1. Улар бу азобга Аллоҳ таолонинг пайғамбарларига туширган, очиқ-равшан ҳақни ўз ичига олган китобларига кофир бўлишгани сабабли лойиқ бўлдилар. Китоб борасида ихтилоф қилган ва баъзисига иймон келтириб, баъзисини инкор қилган кимсалар тўғрилик ва ҳақдан жуда ҳам узоқда ва чуқур талашиб-тортишувдадир.

Изоҳ қолдиринг