Тафсири муяссар: “Бақара” сураси, 177-182 оятлар

0

لَيْسَ الْبِرَّ أَنْ تُوَلُّوا وُجُوهَكُمْ قِبَلَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ وَلَكِنَّ الْبِرَّ مَنْ آمَنَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَالْمَلائِكَةِ وَالْكِتَابِ وَالنَّبِيِّينَ وَآتَى الْمَالَ عَلَى حُبِّهِ ذَوِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينَ وَابْنَ السَّبِيلِ وَالسَّائِلِينَ وَفِي الرِّقَابِ وَأَقَامَ الصَّلاةَ وَآتَى الزَّكَاةَ وَالْمُوفُونَ بِعَهْدِهِمْ إِذَا عَاهَدُوا وَالصَّابِرِينَ فِي الْبَأْسَاءِ وَالضَّرَّاءِ وَحِينَ الْبَأْسِ أُوْلَئِكَ الَّذِينَ صَدَقُوا وَأُوْلَئِكَ هُمْ الْمُتَّقُونَ ٧٧١

  1. Аллоҳ таоло наздида яхшилик – агар у Аллоҳнинг амри ва шариатидан келиб чиққан бўлмаса – намозда шарқ ё ғарб томонга юзланишда эмас, балки барча яхшилик Аллоҳга иймон келтирган, Уни ягона ва шериксиз маъбуд деб ишонган, қайта тирилиш ва жазо кунига, фаришталарга, самовий китобларга, барча пайғамбарларга биронтасини ажратмасдан иймон келтирган ва молни – ўзи қаттиқ яхши кўргани ҳолда – қариндошларга, балоғат ёшига етмасдан оталаридан ажралиб қолган муҳтож етимларга, муҳтожлик қийнаган фақир-мискинларга, аҳли-оиласи ва мол-мулкидан узоқда юрган муҳтож мусофирларга, кучли эҳтиёж важидан сўранишга мажбур бўлган сўровчиларга берган ҳамда қул ва асирларни озод қилишга сарфлаган, намозни тўкис адо этган, фарз закотни берган, аҳдларига вафо қиладиган, фақирлик ва касаллик ҳолларида ва оғир жанг пайтларида сабр қилган кишиларнинг иймонидир. Мазкур сифатлар эгалари иймонларида содиқ кишилардир ва ўшалар Аллоҳнинг азобидан қўрқиб, Унинг маъсиятларидан тийилувчи кишилардир.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمْ الْقِصَاصُ فِي الْقَتْلَى الْحُرُّ بِالْحُرِّ وَالْعَبْدُ بِالْعَبْدِ وَالأُنثَى بِالأُنثَى فَمَنْ عُفِيَ لَهُ مِنْ أَخِيهِ شَيْءٌ فَاتِّبَاعٌ بِالْمَعْرُوفِ وَأَدَاءٌ إِلَيْهِ بِإِحْسَانٍ ذَلِكَ تَخْفِيفٌ مِنْ رَبِّكُمْ وَرَحْمَةٌ فَمَنْ اعْتَدَى بَعْدَ ذَلِكَ فَلَهُ عَذَابٌ أَلِيمٌ ٨٧١

  1. Эй Аллоҳга ва пайғамбарига иймон келтириб, Унинг шариатига амал қилганлар, Аллоҳ сизларга бировни қасддан ўлдирган кишидан қасос олиб, уни ҳам ўлдиришни фарз қилди ва бунда тенгликни шарт қилди. Яъни озод муқобилига озодни, қул муқобилига қулни, аёл муқобилига аёлни қатл этилади. Мақтулнинг валийси (яъни ўлдирилганнинг ҳақдори) олийжаноблик қилиб, қотилни афв этишни ва хун пули олиш билан чекланишни истаса, ҳар икки тараф чиройли хулқни лозим тутсин, валий хун пулини қаттиқлик қилмасдан сўрасин, қотил эса яхшилик билан – кечиктирмай ва камайтирмай берсин. Хун пули олиб афв этиш Раббингиз томонидан сизларга ато этилган енгиллик ва раҳматдир, чунки бунда қулайлик ва фойдаланиш бор. Энди ким қотилдан хун пули олиб афв этганидан кейин ҳам уни ўлдирса, у учун дунёда қасос олиб ўлдирилиш азоби ёки охиратда дўзах азоби бордир.

وَلَكُمْ فِي الْقِصَاصِ حَيَاةٌ يَا أُوْلِي الأَلْبَابِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ ٩٧١

  1. Сизлар учун қасос жорий қилинишида ва уни ижро этилишида тинч-омон ҳаёт бордир, эй соғлом ақл эгалари! Шояд доимо Аллоҳга итоат этиб, Ундан тақво қилсангизлар.

كُتِبَ عَلَيْكُمْ إِذَا حَضَرَ أَحَدَكُمْ الْمَوْتُ إِنْ تَرَكَ خَيْراً الْوَصِيَّةُ لِلْوَالِدَيْنِ وَالأَقْرَبِينَ بِالْمَعْرُوفِ حَقّاً عَلَى الْمُتَّقِينَ ٠٨١

  1. Сизлардан бирингизга ўлим аломатлари ва дастлабки белгилари кўринганида, – агар ортидан мол қолдириб кетаётган бўлса, – Аллоҳ унга молининг бир қисмини ота-она ва қариндошларига адолатли равишда – яъни камбағалини қолдириб, бойига васият қилмаган ҳолда ёки молининг учдан биридан ортиғини васият қилмаган ҳолда – васият қилишини фарз қилди. Бу Аллоҳдан қўрқадиган тақводорлар амал қиладиган собит-ўзгармас ҳақдир.

Бу ҳукм Аллоҳ таоло ҳар бир меросхўрга ўз улушини аниқ белгилаб берган мерос оятлари нозил бўлишидан олдинги ҳукм эди.

فَمَنْ بَدَّلَهُ بَعْدَمَا سَمِعَهُ فَإِنَّمَا إِثْمُهُ عَلَى الَّذِينَ يُبَدِّلُونَهُ إِنَّ اللَّهَ سَمِيعٌ عَلِيمٌ ١٨١

  1. Кимда-ким майитнинг васиятини вафотидан олдин ўзидан эшитиб туриб, кейин уни ўзгартирса, гуноҳи ўзгартирган кишиларгадир. Шубҳасиз, Аллоҳ васиятларингизни ва гап-сўзларингизни эшитувчи, дилларингиздаги ҳақ ва адолатга ёки жавр-зулмга бўлган мойилликни яхши билувчи ва шунга яраша жазо-мукофот берувчи зотдир.

فَمَنْ خَافَ مِنْ مُوصٍ جَنَفاً أَوْ إِثْماً فَأَصْلَحَ بَيْنَهُمْ فَلا إِثْمَ عَلَيْهِ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ ٢٨١

  1. Ким васият қилувчи киши васиятида қасддан ёки билмаган ҳолда ҳақдан четланганини билса ва васият қилувчига адолатли бўлишни насиҳат қилса, ёки бунинг имкони бўлмаса ва кейин ҳақдор тарафлар ўртасида ислоҳ қилиб, васиятни шариатга мувофиқ томонга ўзгартирса, у учун бу ишида гуноҳ йўқдир. Аллоҳ бандаларини кечирувчи ва уларга раҳмли зотдир.

Изоҳ қолдиринг