Тафсири муяссар: “Бақара” сураси, 188-195 оятлар

0

وَلا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ وَتُدْلُوا بِهَا إِلَى الْحُكَّامِ لِتَأْكُلُوا فَرِيقاً مِنْ أَمْوَالِ النَّاسِ بِالإِثْمِ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ ٨٨١

  1. Бир-бирингизнинг молларингизни ёлғон қасам, талончилик, ўғирлик, порахўрлик ва судхўрлик каби ботил йўллар билан еманг! Одамлардан бир тоифасининг молларини ноҳақ ейиш учун хусуматлашиб, ҳукм чиқарувчи (қози)ларга – бундай қилиш ҳаром эканини билиб туриб – ёлғон далил-ҳужжатлар тақдим этманг!

يَسْأَلُونَكَ عَنْ الأَهِلَّةِ قُلْ هِيَ مَوَاقِيتُ لِلنَّاسِ وَالْحَجِّ وَلَيْسَ الْبِرُّ بِأَنْ تَأْتُوا الْبُيُوتَ مِنْ ظُهُورِهَا وَلَكِنَّ الْبِرَّ مَنْ اتَّقَى وَأْتُوا الْبُيُوتَ مِنْ أَبْوَابِهَا وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ ٩٨١

  1. Эй Пайғамбар, асҳобларингиз сиздан ҳилол (ой)лар ва уларнинг кўриниши ўзгариб бориши ҳақида сўрайдилар. Уларга айтинг, Аллоҳ таоло ҳилолларни одамлар шу билан рўза, ҳаж каби маълум бир вақтга белгиланган ибодатлар ва бошқа ишлар вақтини билиб оладиган аломатлар қилди. Яхшилик сизлар жоҳилият даврида ва Исломнинг аввалги даврларида одатланган ишда, яъни ҳаж ё умрага эҳром боғлаган пайтингизда – шундай қилишни Аллоҳга ибодат санаб, – уйларга орқасидан кириб келишингизда эмас. Балки яхшилик Аллоҳдан тақво қилган ва маъсиятлардан сақланган кишининг амалидир. Ўзингиз истаган барча дунё ва охират яхшиликларига эришишингиз учун ҳаж ё умрага эҳромли ҳолингизда ҳам уйларга эшикларидан киринглар ва барча ишларингизда Аллоҳдан қўрқинглар!

وَقَاتِلُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ الَّذِينَ يُقَاتِلُونَكُمْ وَلا تَعْتَدُوا إِنَّ اللَّهَ لا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ ٠٩١

  1. Эй мўминлар, сизларга қарши урушаётганлар билан Аллоҳнинг динига ёрдам бериш учун урушинглар, лекин мусла (қулоқ-бурун каби бирон аъзони кесиш), ғулул (тақсимотдан олдин ўлжадан яширинча олиш), ўлдириш ҳалол бўлмаганларни – аёллар, ёш болалар, қариялар ва шулар ҳукмида бўлганларни – ўлдириш каби тақиқланган ишларни қилманглар! Аллоҳ Унинг чегараларига тажовуз қиладиган ҳамда Аллоҳ ва Расули ҳаром қилган ишларни ҳалол санайдиган кимсаларни ёқтирмайди.

وَاقْتُلُوهُمْ حَيْثُ ثَقِفْتُمُوهُمْ وَأَخْرِجُوهُمْ مِنْ حَيْثُ أَخْرَجُوكُمْ وَالْفِتْنَةُ أَشَدُّ مِنْ الْقَتْلِ وَلا تُقَاتِلُوهُمْ عِنْدَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ حَتَّى يُقَاتِلُوكُمْ فِيهِ فَإِنْ قَاتَلُوكُمْ فَاقْتُلُوهُمْ كَذَلِكَ جَزَاءُ الْكَافِرِينَ ١٩١

  1. Сизларга қарши урушаётган мушрикларни қаерда топсангиз ўлдиринг ва сизларни чиқариб юборган ўриндан – Маккадан уларни қувиб чиқаринг. Фитна – яъни кофирлик, мушриклик ва Исломдан тўсиш – уларни ўлдиришингиздан кўра ёмонроқдир. Сизлар Масжиди Ҳаром ҳурматини сақлаб, унинг олдида то улар уруш бошламагунча жанг қилманглар. Агар Масжиди Ҳаромда сизларга уруш бошласалар, сизлар ҳам уларни ўлдиринглар. Кофирларнинг жазоси ана шундай тийиб қўювчи жазо бўлади.

فَإِنْ انتَهَوْا فَإِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ ٢٩١

  1. Агар улар куфрдан ва Масжиди Ҳаромда сизлар билан урушишдан тийилсалар ва иймонга келсалар, албатта Аллоҳ бандаларини кечирувчи ва уларга раҳмлидир.

وَقَاتِلُوهُمْ حَتَّى لا تَكُونَ فِتْنَةٌ وَيَكُونَ الدِّينُ لِلَّهِ فَإِنْ انتَهَوْا فَلا عُدْوَانَ إِلاَّ عَلَى الظَّالِمِينَ ٣٩١

  1. Эй мўминлар, то мусулмонларни динларидан фитналаш ва Аллоҳга ширк келтириш тугаб битмагунича, дин ёлғиз Аллоҳ учун холис бўладиган ва Ундан ўзгага ибодат қилинмайдиган ҳолат вужудга келмагунича тажовузкор мушриклар билан урушишда давом этинглар! Агар улар куфрдан ва урушишдан тийилсалар, сизлар ҳам улардан тийилинглар. Жазо фақат куфр ва душманликда давом этувчиларга бўлади.

الشَّهْرُ الْحَرَامُ بِالشَّهْرِ الْحَرَامِ وَالْحُرُمَاتُ قِصَاصٌ فَمَنْ اعْتَدَى عَلَيْكُمْ فَاعْتَدُوا عَلَيْهِ بِمِثْلِ مَا اعْتَدَى عَلَيْكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ ٤٩١

  1. Эй мўминлар, сизларнинг уруш ҳаром қилинган ойда мушриклар билан урушишингиз уларнинг уруш ҳаром қилинган ойда сизларга уруш қилишганига жазодир. Аллоҳ ҳаром (яъни ҳурматли) қилган замон ва маконга тажовуз қилган кимсага айни ўзи қилганидек иш билан жазо берилади. Ким уруш ё бошқа бирор ёмонлик билан сизларга тажовуз қилса, сизлар ҳам унга айни ўша жиноятига ўхшаш иш билан жазо беринглар, бунда сизларга гуноҳ бўлмайди. Чунки улар ўзлари тажовузни бошлашди. Аллоҳдан қўрқинглар ва жазони айни шаклдан ошириб юборманглар! Билингларки, Аллоҳ таоло Ундан тақво қиладиган, фарзларини адо этиб ва ҳаромларидан тийилиб, Унга итоат қиладиган кишилар билан биргадир.

وَأَنفِقُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلا تُلْقُوا بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ وَأَحْسِنُوا إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ ٥٩١

  1. Эй мўминлар, Аллоҳнинг динига ёрдам бериш ва Унинг йўлида жиҳод учун инфоқ қилишда (пул-мол сарфлашда) давом этинглар. Аллоҳ йўлидаги жиҳодни ва бу йўлда инфоқни тарк қилиш билан ўзингизни ҳалокатга ташламанглар. Инфоқ ва тоатни чиройли қилинглар, барча амалингизни холис Аллоҳ учун қилинглар. Шубҳасиз, Аллоҳ ихлосли ва гўзал амал қилувчи кишиларни яхши кўради.

Изоҳ қолдиринг