Ҳажни кечиктирмаслик

0

Ҳажни кечиктирмаслик

Мусулмон киши ҳаж ибодатини адо қилиш учун фурсатни ғанимат билиши лозим. Чунки инсон келажакда уни машғул қилиб қўядиган ғов ва тўсиқлар юз бериш ёки юз бермаслигини билмайди. Ҳажни кечиктирмасдан дарҳол бажаришга тарғиб қилувчи ҳадислар бор. Жумладан:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Ҳажга шошилинглар, зеро, ҳеч кимса келажакда унга нима юз беришини билмайди[1].

Фазл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Ким(да ҳаж қилишга имконият бўлиб) ҳаж қилишни хоҳласа, шошилсин, чунки инсон касал бўлиши, улов йўқолиши ва (имконият кетиб, турли хил) эҳтиёжлар пайдо бўлиши мумкин[2].

Эслатма:  кўпчилик одамларни кўрамизки, ҳажга эътибор бермасдан ҳар хил кўнгилочор тадбирлар, таътилни ўтказиш мақсадида турли клублар ва денгиз соҳилларига бориш учун маблағ йиғадилар. Аллоҳ уларга буюрган ҳаж, умра ва бошқа ибодатларни адо қилишга эса парво ҳам қилмайдилар. Албатта, бу катта мусибат. Ғафлатга ботган бу одамларни огоҳлантириш лозимки, шояд Аллоҳ барчамизни ҳидоятга бошласа!

[1] Аҳмад (1\ 313) ва Ҳоким (1\ 448) ривоят қилган. Мазкур ҳадис, матн мазмунини қўллаб қувватловчи бошқа ҳадислар йиғиндиси билан  ҳасан даражасига чиқади. Қаранг: “Ҳидоятул мустанийр би тахрижи аҳодиси Ибн Касийр” асари (1028).

[2] Ҳасан. Ибн Можа (2883), Аҳмад (1\ 214, 323, 355) ва бошқалар ривоят қилган.

Изоҳ қолдиринг