Маййитни дафн этишга тааллуқли масалалар (4)

0

111 – Мусулмонлар диёрида топилган, мусулмонлик аломатлари бўлган маййитни дафн этиш

Мусулмонлар диёрида топилган, унда мусулмонлик белгилари бўлган маййит мусулмонлар қабристонига дафн этилишига уламолар иттифоқ қилган[1].

112 – Мусулмонлар диёрида топилган, кофирлик аломатлари бўлган маййитни дафн этиш

Мусулмонлар диёрида топилган, унда кофирлик белгилари бўлган маййит кофирлар қабристонига дафн этилади.

Қуртубий айтади: «Аллоҳ таолонинг: “Уларни сиймоларидан таниб оласиз” (Бақара, 273), ояти далолат қиладики, кишида кўриниб турган сиймо ва белгилар эътиборга лойиқдир. Агар бирор маййит мусулмонлар диёрида белига ғайридинлар камари тақилган, хатна қилинмаган ҳолатда топилса, мусулмонлар қабристонига дафн этилмайди. Мана шу нарса сабабли диёр ҳукми иккинчи даражага тушади»[2].

113 – Кофирлар диёрида топилган, мусулмонлик белгилари бўлган маййитни дафн этиш

Косоний айтади: «Агар душман юртида топилган маййитда мусулмонлик аломатлари кўринса, уламолар ижмосига биноан маййит ювилади, жанозаси ўқилади ва мусулмонлар қабристонига дафн этилади»[3].

114 – Кофирлар юртида топилган, кофирлик аломатлари бўлган маййитни дафн этиш

«Кофирлар диёрида топилган ва унда кофирлик аломатлари бўлган маййит кофирлар қабристонига дафн этилишига уламолар ижмо қилишган»[4].

115 – Мусулмонлар диёрида топилган, на мусулмонлик ва на кофирлик аломати бўлган маййитни дафн этиш

Мусулмонлар диёрида топилган, бироқ унда мусулмонлик ҳам, кофирлик ҳам аломати бўлмаган маййит тўғрисида уламолар бундай дейдилар: «Ювилади ва мусулмонлар қабристонига дафн этилади. Чунки макон эътибори билан маййит мусулмон деб гумон қилинади. Макон эса Ислом диёридир»[5].

116 – Мусулмон ва кофир маййитлар аралашиб кетса

Агар мусулмон ва кофир маййитлар аралашиб кетса ҳамда мусулмонни кофирдан ажратиб олиш имкони бўлмаса, барчалари алоҳида қабристонларга дафн этилади[6].

Агар бу имконсиз бўлса, у ҳолда барчалари мусулмонлар қабристонига дафн этилади[7].

Аллома Из ибн Абдуссалом бундай дейди: «Бунда мусулмонлар ҳуқуқларини адо этиш фойдасини кўзлаб шундай қилинади. Чунки мусулмонларни дафнга ҳозирлаш шариат мақсадларидан ҳисобланган фойда бўлса, кофирларни дафнга ҳозирлаш мусулмонларни ҳозирлаш мақсади ҳосил бўлиши учун қилинадиган воситадир. Жаноза уларнинг барчалари учун ўқилмайди, балки фақат мусулмонлар учун ўқиш ният қилинади»[8].

Абу Толиб Имом Аҳмаддан: «Мусулмонлар ва кофирлар биргаликда чўкиб кетса, қаерга дафн этилади?» деб сўради. Аҳмад: «Қўлларидан келса ажратишади, бўлмаса мусулмонлар билан дафн этилади», деб жавоб берди[9].

[1] Қаранг: Жассос. «Аҳком ал-Қуръон», 1/561. Матнлар текширувчиси: Абдуссалом Шоҳин. «Дор ал-кутуб ал-илмийя» нашриёти, биринчи нашр, 1415 ҳ.й.

Ал-Қарофий. «Аз-захира», 2/471-472.

Ибн Қаттон. «Ал-иқноъ фий масоил ал-ижмоъ», 1/189, 1047-рақам.

«Тақрир ал-қавоид ва таҳрир ал-фавоид» («Қавоид Ибн Ражаб» номи билан машҳур), 159-қоида, 3/185-186. Муҳаққиқ: Машҳур Салмон. «Дор Ибн Аффон» нашриёти.

«Ал-фатово ал-ҳиндийя», 1/159.

[2] «Тафсир ал-Қуртубий», 4/373.

[3] «Бадоиъ ас-саноиъ», 1/304.

[4] Қаранг: Шайбоний. «Ал-асл», 1/369. Жассос. «Аҳком ал-Қуръон», 1/561. «Аз-захира», 2/471-472. Ибн Қаттон. «Ал-иқноъ фий масоил ал-ижмоъ», 1/189, 1047-рақам. «Қавоид Ибн Ражаб», 159-қоида, 3/186.

[5] «Бадоиъ ас-саноиъ», 1/303-304. Шунингдек, қуйидаги манбаларга қаралсин:

Абу Бакр ал-Халлол. «Аҳл ал-милал вар-ридда ваз-занодиқа мин китоб ал-жомеъ», 1/296. Муҳаққиқ: Иброҳим ас-Султон. «Мактабат ал-маориф» нашри, биринчи нашр, 1416 ҳ.й.

«Қавоид Ибн Ражаб», 159-қоида, 3/185-186.

[6] Қаранг: «Ал-мажмуъ», 5/176; «Ал-фатово ал-ҳиндийя», 1/159.

[7] Қаранг: Ҳажжовий. «Ал-иқноъ ли-толиб ал-интифоъ», 1/358. Муҳаққиқ: Шайх Абдуллоҳ ат-Туркий. «Дор ҳажр» нашриёти, иккинчи нашр, 1419 ҳ.й.

[8] Из ибн Абдуссалом. «Ал-қавоид ал-кубро ал-мавсум би-қавоид ал-аҳком фий ислоҳ ал-аном», 1/141. Муҳаққиқлар: Назиҳ Ҳаммод ва Усмон Замирия. «Дор ал-қалам» нашриёти, биринчи нашр, 1421 ҳ.й.

[9] «Аҳл ал-милал вар-ридда ваз-занодиқа мин китоб ал-жомеъ», 1/296, 618-рақам.

Зубайр Исмоил 1993 йил Андижон вилоятида таваллуд топган. 2012 йил Мадинаи Мунавварадаги Ислом Университетига ўқишга кириб, 2018 йил университетнинг Араб Тили факултетини тамомлаган.

Изоҳ қолдиринг