Жиҳоднинг ҳукми

0

Жиҳоднинг ҳукми:

Жиҳодга ундовчи эҳтиёж даражасига кўра жиҳод баъзан фарзи кифоя, баъзан фарзи айн бўлиши мумкин. Буни қуйида баён қиламиз:

Биринчидан: жиҳоднинг фарзи кифоялиги:

Оммавий сафарбарлик эълон қилинмас экан жиҳод фарзи кифоядир. Жиҳоднинг фарзи кифоялиги жиҳод ҳукмидаги асл қоидадир. Оддий ҳолатларда унинг фарзи кифоя эканига Аллоҳнинг қуйидаги сўзи далолат қилади: “Аллоҳ молу жонлари билан курашган зотларни (бирон узр сабабли жиҳодга чиқмай) ўтириб олган кишилардан ҳам бир даража афзал қилди ва барчаларига гўзал оқибатни (яъни жаннатни) ваъда қилди” [Нисо: 95]. Жиҳод фарзи айн бўлганида Аллоҳ жиҳодга қатнашмай ўтириб олган кишиларга ҳам жаннатни ваъда қилмаган, балки, бу ҳолатда жиҳодга чиқмаслик ҳаром бўлур эди.

Шайх Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Жиҳод фарз бўлишининг шарти бор, у ҳам бўлса, мусулмонларда жанг қилиш учун куч-қудрат бўлишидир. Мусулмонлар куч-қудрат бўлмаса ҳам жангга кириши ўзларини ҳалокатга отиш демакдир. Шу боис, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада мусулмонларга жанг қилишни вожиб қилмадилар. Чунки улар ожиз ва заиф эдилар. Кейинчалик, Мадинага ҳижрат қилиб, ислом давлатини ташкил қилишгач ва уларда шон-шавкат пайдо бўлгачгина жанг қилишга буюрилдилар[1].

Бироқ шунга қарамасдан, мусулмонлар заиф ва ожиз ҳолатда бўлсалар ҳам душманга қарши жанг қилишга имкон яратадиган қувват ҳосил қилиш учун саъй-ҳаракат қилишлари фарздир. Аллоҳ таоло шундай дейди: “(Эй мўминлар),  улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки,  бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни қўрқувга солурсизлар” [Анфол: 60].

Иккинчидан: жиҳоднинг фарзи айнлиги:

Агар жиҳодга оммавий сафарбарлик эълон қилинса, у барча учун фарзи айнга айланади. Аллоҳ таоло шундай дейди: “(Эй мўминлар),  хоҳ енгил,  хоҳ оғир ҳолингизда (яъни,  истасангиз,  истамасангиз жиҳодга) чиқингиз” [Тавба: 41]. Жиҳод қуйидаги ҳолатларда фарзи айнга айланади:

  • Мусулмонлар қўшини билан душман қўшинининг қарама-қарши келиши. Бу ҳолатда қўшин ичидагиларнинг жангдан қочиши ҳаромдир. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Эй мўминлар, (кофир) жамоатга рўбарў бўлганингизда,  саботли бўлингиз” [Анфол: 45]. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси шарифда: “Ҳалок қилувчи етти хислатдан сақланинглар” – дея, шулардан бири сифатида “жангдан қочиш[2]ни зикр қилдилар. Шунга биноан, жангда ҳозир бўлган киши ортга чекиниши жоиз эмас. Бироқ, бундан икки ҳолат мустаснодир:

Биринчиси: кўпроқ куч – қўшин йиғиб, қайтадан ҳужумга ўтиш мақсадида ортга чекиниш.

Иккинчиси: бошқа бир гуруҳга бориб қўшилиш мақсадида ортга чекиниш. Айтайлик, бошқа бир мусулмонлар жамоасининг енгилиш арафасида эканидан хабар топилса, уларга ёрдам бериш мақсадида ортга чекиниш жоиз. Бироқ, бу ҳолатда  ўзи уларнинг сафида жанг қилаётган жамоага салбий таъсир қилмаслиги шарт қилинади.

(2) Кофирлар муайян шаҳарга бостириб кирса, маҳаллий аҳоли уларга қарши жанг қилиб, шаҳарни улардан озод қилиши фарзи айндир.

(3) Халифа (ҳоким) оммавий сафарбарлик эълон қилса жиҳод фарзи айн бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Гарчи устингиздан ҳабашистонлик (қора танли) қул амир бўлса ҳам, раҳбарларга қулоқ солиб, итоат этингиз[3].

Аллоҳ таоло шундай дейди: “Эй мўминлар,  сизларга нима бўлдики,  Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар,  дейилса  ўз ерингизга (яъни,  юртингизга) ёпишиб олдингиз?!  Охират (неъматлари)дан юз ўгириб,  ҳаёти дунё (лаззатлари)га рози бўлурмисиз?!  Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?! .  Агар (жиҳодга) чиқмасангизлар,  (Аллоҳ) сизларни аламли азоб билан азоблар ва ўрнингизга бошқа бир қавмни келтирур” [Тавба: 38-39].

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Агар (жангга) оммавий сафарбар қилинсангизлар, у ҳолда (жангга) чиқинглар[4].

Айрим эслатмалар:

  • Жиҳод фарзи кифоя бўлган тақдирда, албатта, жиҳодга чиқишдан олдин ота-онанинг рухсатини олиш зарур. Бироқ жиҳод фарзи айн бўлганида улардан изн сўраш вожиб эмас. Аксинча, бу ҳолатда бола ота-онасининг, хотин эрининг рухсатисиз жангга чиқиши мумкин.

  • Шайх Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ жиҳод фарзи айн бўладиган тўртинчи ҳолатни қўшимча қилади. Бу ҳолат муайян шахсларга эҳтиёж туғилган ҳолатдир. Айтайлик, қўлимизда ҳарбий тайёралар, танклар бору, бироқ уларни муайян кишиларгина бошқара оладилар. Бундай ҳолатда бу техникаларни бошқара оладиган шахсларга жиҳодда қатнашиш фарзи айн бўлади.

[1] “Ал-шарҳул мумтеъ” (3\ 445).

[2] Бухорий (2767, 6857), Муслим (89), Абу Довуд (2874) ва Насоий (6\ 257) ривоят қилган.

[3] Бухорий (7142), Насоий (7\ 154), Термизий (1706) ва Ибн Можа (2860) ривоят қилган.

[4] Бухорий (1834), Муслим (1353), Абу Довуд (2480) ва Термизий (1590) ривоят қилганлар.

Изоҳ қолдиринг