Пайғамбаримизнинг кун тартиби (3)

0

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидга кирганларидан сўнг Билол намозга иқомат айтар эди[1]. Кейин саҳобалар намозга турар эдилар[2].

Гоҳида ғуслдан сўнг бошларидан сув томчилаган ҳолда масжидга келар эдилар. Баъзан масжидга киргач, жунуб эканликлари эсларига тушиб қолар, саҳобаларга: “Жойларингизда қимирламай туринглар”, деб, уйларига қайтиб, ғусл қилар эдилар. Сўнг бошларидан сув томиб турган ҳолда масжидга чиқар эдилар[3].

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ишлардан хижолат бўлмас ва одамлардан яширмас эдилар. Чунки у зот ҳам бошқалар каби инсон, одамлар ўзларида кўрган нарсаларни у зотда ҳам кўрар эдилар.

Намозни бошлашдан олдин саҳобаларга: “Сафларингизни текисланглар, жипс туринглар. Сафни текислаш намознинг мукаммал бўлишига сабабдир”, дер эдилар[4].

Сўнг намозни бошлаш учун “Аллоҳу акбар” деб такбир айтар эдилар. Такбирдан кейин бироз жим турар эдилар. Бу аснода сано ўқир эдилар:

 اللهمَّ باعد بيني وبين خطاياي، كما باعدتَ بين المشرق والمغرب، اللهمَّ نقِّني من خطاياي،

كما يُنقَّى الثوبُ الأبيضُ من الدَّنَسِ، اللهمَّ اغسلني من خطاياي بالثلج والماء والبرد

(Аллоҳумма бааид байний ва байна хотоойаая камаа бааъадта байнал машриқи вал мағриб. Аллоҳумма наққиний мин хотоойаая камаа юнаққос савбул абязу минад данас. Аллоҳуммағсил хотоойаая билмааи вассалжи валбарод).

Маъноси: “Эй Аллоҳ, мен билан хатоларим орасини мағриб билан машриқ ўртасини узоқ қилганинг каби йироқ қил. Эй Аллоҳ, мени хатоларимдан оппоқ либос кирдан тозалангани каби покла. Эй Аллоҳ, мени хатоларимдан қор, сув ва дўл билан юв-покла”[5].

Сўнг овоз чиқариб “Фотиҳа”ни ўқир эдилар. Ҳар бир оятнинг охирида тўхтар эдилар. Масалан:  
الحمد لله رب العالمين
   (Алҳамду лиллаҳи роббил аламийн) деб тўхтар эдилар. Кейин:  
الرحمن الرحيم 
(Ар-роҳманир-роҳийм) деб тўхтар эдилар. Сўнг: 
مالك يوم الدين 
(Малики явмид-дийн) деб тўхтар эдилар. Чўзиш жойларида чўзар эдилар[6].

Бомдодда узун қироат қилар эдилар. Отмиш оятдан юз оятгача ўқир эдилар[7]. Жума куни бомдодда биринчи ракаатда “Сажда” сурасини, иккинчи ракаатда “Инсон” сурасини ўқир эдилар[8].

Гоҳида мусулмонлар бошига мусибат тушганда иккинчи ракаатда рукуъдан кейин қунут ўқиб, Аллоҳдан ёрдам сўрар эдилар[9].

Намозни тугатгач, салом бериб, қиблага юзланган ҳолда уч марта: 
أستغفرُ اللهَ 
(Астағфируллоҳ) дер эдилар. Кейин ушбу дуони ўқир эдилар:

اللهمَّ أنتَ السلامُ، ومنك السلامُ، تباركتَ يا ذاالجلال والإكرام

(Аллоҳумма антас-салаам ва минкас-салаам, табарокта я зал-жалаали вал-икром).

Маъноси: “Эй Аллоҳ, Сен Саломсан (Салом Аллоҳнинг исмларидан. Яъни Сен барча айбу нуқсондан саломатсан ва Сен бандаларингни ҳалокат ўринларидан саломат сақловчи Зотсан). Салом (яъни саломатлик) фақат Сендандир. Эй улуғлик ва икром соҳиби, Сен айбу нуқсондан пок ва муқаддасдирсан”[10].

Сўнг ўнг тарафга ёки чап тарафга бурилиб ўтириб, қуйидаги дуони ўқир эдилар:

ربِّ قِني عذابَكَ يومَ تبعثُ عبادَك

(Робби қиний азабака явма табъасу ибадак).

Маъноси: “Эй Раббим, бандаларингни қайта тирилтирадиган кун мени азобингдан сақла”[11].

Кейин бу дуони ўқир эдилар:

لا إله إلا الله، وحده لا شريك له، له الملك، وله الحمد، وهو على كل شيء قدير لا حول ولا قوة إلا بالله، لا إله إلا الله، ولا نعبدُ إلا إيَّاه، له النعمةُ، وله الفضلُ، وله الثناءُ الحسنُ لا إله إلا الله، مخلصين له الدينَ، ولو كره الكافرونَ، اللهمَّ لا مانع لما أعطيتَ، ولا مُعْطِيَ لما منعتَ ولا ينفعُ ذا الجَدِّ

(Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ. Ла илаҳа иллаллоҳ, ва ла наъбуду илла ийяҳу, лаҳун-неъмату ва лаҳул-фазлу ва лаҳус-саноул-ҳасан. Ла илаҳа иллаллоҳ, мухлисийна лаҳуд-дийн ва лав кариҳал каафируун. Аллоҳумма ла мааниъа лимаа аътойта ва ла муътия лима манаъта ва ла янфаъу зал-жадди минкал-жадду).

Маъноси: “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, Унинг шериги йўқдир. Барча мулк ва ҳамду сано унга хосдир. У барча нарсага қодир. Куч-қудрат ёлғиз Аллоҳдадир. Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Биз фақат Унга ибодат қиламиз. Барча неъмат, фазлу марҳамат ва чиройли мақтовлар Унгадир. Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Гарчи кофирлар ёмон кўрсалар-да динни Унинг учун холис қиламиз. Парвардигоро! Атоингни ман қилгувчи, ман қилганингни берувчи йўқдир. Сенинг ҳузурингда бойлик ва улуғлик эгасига унинг улуғлиги ва бойлиги фойда бермайди”[12].

Сўнг ўттиз уч марта тасбеҳ (субҳаналлоҳ), ўттиз уч марта ҳамд (алҳамдулиллаҳ), ўттиз уч марта такбир (Аллоҳу акбар) айтар эдилар[13]. Кейин тонги зикрларни айтишга ўтар эдилар. Қуйида улардан айримларини келтирамиз:

أصبحنا وأصبحَ المُلكُ لله، والحمدُ لله، ولا إلهَ إلا الله، وحدَهُ لا شريكَ له، لهُ الملكُ، وله الحمدُ، وهو على كلّ شيءٍ قديرٌ، ربِّ أسأَلُك خيرَ ما في هذا اليوم، وخيرَ ما بعدَه، وأعوذُ بك من شرِّ ما في هذا اليوم، وشرِّ ما بعدَه، ربِّ أعوذُ بك مِن الكَسَلِ، وسوءِ الكِبر ربِّ أعوذُ بكَ مِن عَذابٍ في النَّارِ، وعذابٍ في القَبرِ

(Асбаҳна ва асбаҳал мулку лиллаҳ, валҳамдулиллаҳ, ва ла илаҳа иллаллоҳ, ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, ва ҳува ала кулли шаъйин қодийр. Робби асъалука хойро ма фий ҳазал-явми ва хойро ма баъдаҳу, ва ауузу бика мин шарри ма фий ҳазал-явми ва ма баъдуҳу. Робби ауузу бика минал касал, ва сууил кибар. Робби ауузу бика мин азаабин фин-наари ва азабин фил қабр).

 Маъноси: “Тонг оттирдик ва Аллоҳнинг бутун мулки ҳам тонг оттирди. Барча ҳамду сано Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга барҳақ маъбуд йўқ. У ёлғиз, шериксиз зотдир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир ва У барча нарсага қодирдир. Эй Аллоҳ, мен Сендан бу кундаги ва ундан кейинги кунлардаги яхшиликни сўрайман. Бу кундаги ва ундан кейинги кунлардаги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман. Парвардигоро, мен Сендан ялқовликдан ва ёмон қаришдан паноҳ беришингни сўраб илтижо қиламан. Парвардигоро, менга дўзах ҳамда қабр азобидан паноҳ бер!”[14].

Агар кечқурун бўлса, мазкур дуонинг бошида “Амсайна ва амсал мулку лиллаҳ” (Кеч киритдик ва Аллоҳнинг бутун мулки ҳам кеч киритди) деб айтилади.

اللهمَّ إني أسألُكَ العافيةَ في الدُّنيا والآخرة، اللهمَّ أسألُك العفوَ والعافيةَ في ديني ودُنْيايَ، وأهلي و مالي، اللهمَّ استُرْ عَوْراتي، وآمِن رَوْعاتي، اللهمَّ احفَظْني من بين يدَيَّ ومن خَلْفي، وعن يميني، وعن شمالي، ومن فَوْقي، وأَعوذُ بعَظَمتِكَ أَنْ أُغْتالَ من تَحْتي

(Аллоҳумма инний асъалукал аафията фид-дуня вал-ахироҳ. Аллоҳумма инний асъалукал афва вал-аафията фий дийний ва дуняй ва аҳлий ва малий. Аллоҳуммастур авротий ва аамин ровъаатий. Аллоҳуммаҳфазний мин байни ядайя ва мин холфий ва ан ямийний ва ан шимаалий ва мин фавқий, ва ауузу биазоматика ан уғтаала мин таҳтий).

Маъноси: “Эй Аллоҳ, мен Сендан дунё ва охиратда афву офият сўрайман. Эй Аллоҳ, мен Сендан диним, дунёйим, аҳлим ва молимда афву офият тилайман. Эй Аллоҳ, менинг авратимни беркит! Қўрқувимдан омонлик бер. Эй Аллоҳ, мени олдимдан ҳам, ортимдан ҳам, ўнгимдан ҳам, чапимдан ҳам, тепамдан ҳам Ўзинг сақла! Оёғим остидан хиёнатга учрашдан Сенинг улуғлигинг ила паноҳ сўрайман”[15].

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам мазкур дуони тонгда ҳам, кечқурун ҳам қўймай ўқир эдилар.

اللهمَّ عافِنِي في بَدَني، اللهمَّ عافِنِي في سَمعي، اللهمَّ عافِنِي في بصَري، لاإلهَ إلا أنتَ، اللهمَّ إِني أعوذُ بك منَ الكفرِ والفقر، اللهمَّ إني أعُوذُ بك من عذاب القبر، لا إلهَ إلا أنت

(Аллоҳумма аафиний фий баданий, аллоҳумма аафиний фий самъий, аллоҳумма аафиний фий басорий, ла илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний ауузу бика минал куфри вал фақри, аллоҳумма инний ауузу бика мин азабил қобр, ла илаҳа илла анта).

Маъноси: “Эй Аллоҳ! Менинг баданимни, қулоғимни ва кўзимни соғлом қил – офият бер! Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Эй Аллоҳ, мен Сендан куфр ва фақирликдан паноҳ беришингни сўрайман. Қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ”[16].

Мазкур дуони ҳам эрталаб ва кечқурун уч мартадан такрорлар эдилар.

Пайғамбар саллалоҳу алайҳи ва саллам истиғфорни кўп айтар эдилар. Хусусан, эрталаб юз марта истиғфор айтар эдилар[17].

Шу орада Мадина аҳли Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига қадаҳларда сув кўтариб келишар ва у зотдан барака олиш умидида идишларга муборак қўлларини қўйишларини сўрашар эди. У зот ҳар бир идишга қўлларини ботириб берар эдилар. Гоҳида қаттиқ совуқ кунларда ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига сув идишларини кўтариб келишар, у зот идишларга қўлларини ботириб берар эдилар[18].

[1] Қаранг: “Саҳиҳ Муслим” (606).

[2] Қаранг: “Саҳиҳ Бухорий” (637, 638, 909). “Саҳиҳ Муслим” (604).

[3] “Саҳиҳ Бухорий” (939). “Саҳиҳ Муслим” (605).

[4] Қаранг: “Саҳиҳ Бухорий” (719, 723). “Саҳиҳ Муслим” (433).

[5] Қаранг: “Саҳиҳ Бухорий” (744). “Саҳиҳ Муслим” (598).

[6] Қаранг: “Муснад Аҳмад” (26583).

[7] Қаранг: “Саҳиҳ Бухорий” (541, 599). “Саҳиҳ Муслим” (461, 647).

[8] Қаранг: “Саҳиҳ Бухорий” (891, 1068). “Саҳиҳ Муслим” (879, 880).

[9] Қаранг: “Саҳиҳ Бухорий” (4560, 6394). “Саҳиҳ Муслим” (688, 678).

[10] “Саҳиҳ Муслим” (591, 592).

[11] Қаранг: “Саҳиҳ Бухорий” (852). “Саҳиҳ Муслим” (707, 709).

[12] Қаранг: “Саҳиҳ Бухорий” (844). “Саҳиҳ Муслим” (594).

[13] Қаранг: “Саҳиҳ Бухорий” (843, 6329). “Саҳиҳ Муслим” (9595, 597).

[14] Қаранг: “Саҳиҳ Муслим” (2723).

[15] Қаранг: “Муснад Аҳмад” (4785). “

[16] Қаранг: “Муснад Аҳмад” (20430).

[17] Қаранг: “Саҳиҳ Муслим” (2702).

[18] Қаранг: “Саҳиҳ Муслим” (2324).

Изоҳ қолдиринг