Пайғамбаримизнинг кун тартиби (17)

0

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам одатда таҳажжуд намозини енгил икки ракаат билан бошлар эдилар. Жамоатга имом бўлганларида ҳам одамларга оғир келмасин деб енгил ўқир эдилар. Аммо ёлғиз ўқиганларида намозни узун ўқир эдилар. Тунги намозлари бошқа намозларига қараганда узунроқ бўлар эди. Таҳажжуд намозини Аллоҳ таолонинг қуйидаги буйруғига ижобат кўрсатиб узоқ ўқир эдилар:

قُمِ اللَّيْلَ إِلا قَلِيلا

“Кечанинг кўпроқ қисмида намозда туринг” (Муззаммил, 2).

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таҳажжуд намозларига эътибор берсангиз, у зотни намозга бор вужудлари ва ҳис-туйғулари билан киришиб кетганларини кўрасиз. Гўё у зотнинг руҳлари бошқа оламга кириб, илоҳий нур пардасининг нурларига кўмилиб кетгандай бўларди. Аллоҳнинг улуғ аршини бевосита кўриб тургандай, бевосита муножот қилиб, Унга ҳамду санолар айтар эдилар. У зотнинг ҳамду санолари, тасбеҳ ва дуолари чуқур маъно-мазмунга бой эди. У зот бир кечада Маккадан Байтул-Мақдисга бориб, у ердан осмонга кўтарилган ва у зот учун етти осмон эшиклари очилган эди. Осмонларнинг энг юқорисига етганларида тақдирларни ёзаётган қаламларнинг қитирлашини эшитган эдилар[1].

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам бандалар ичида Аллоҳни энг яхши танийдиган, энг иймони бақувват ва Аллоҳга бўлган ишончи энг комил инсон эдилар. У зот бундай деганлар:

إن أتقاكم وأعلمكم بالله لأنا

“Шубҳасиз, сизларнинг энг тақводорингиз ва Аллоҳни энг яхши билувчингиз менман”[2].

Намозни бошлар эканлар, Аллоҳ таолони улуғлайдиган, У зотга ёқадиган чуқур маъноли ҳамду санолар ўқир эдилар.

Ана шундай санолардан бири:

اللهمَّ ربَّ جبرائيل وميكائيل وإسرافيل، فاطرَ السماوات والأرض، عالمَ الغيب والشهادة، أنت تحكمُ بين عبادك فيما كانوا فيه يختلفون، اهدني لما اختُلف فيه من الحق بإذنك، إنك تهدي مَن تشاء إلى صراط مستقيم

“Жаброил, Микоил ва Исрофилнинг Парвардигори, осмонлару ерни яратган, ошкору ғайб ишларни билувчи Эй Аллоҳ! Албатта, Сен бандаларинг ихтилоф қилган нарсаларда ҳукм қиласан. Ихтилофли нарсаларда Ўз изнинг билан мени ҳаққа йўллагин. Албатта, Сен хоҳлаган бандангни тўғри йўлга йўлловчисан”[3].

اللهمَّ لك الحمدُ، أنت نُورُ السموات والأرض ومَن فيهنَّ، ولك الحمدُ، أنت قَيِّمُ السموات والأرض ومَن فيهنَّ، ولك الحمدُ أنت مَلِكُ السموات والأرض ومَن فيهنَّ، ولك الحمدُ، لك مُلْك السموات والأرض ومَن فيهنَّ، ولك الحمدُ، أنت الحقُّ، ووعدك الحقُّ، ولقاؤُك حقٌّ، وقولُك حقٌّ، والجنة حقٌّ، والنار حقٌّ، والنبيون حقٌّ، ومحمدٌ صلى الله عليه وآله وسلم حقٌّ، والساعة حقٌّ، اللهمَّ لك أسلمتُ، وبك آمنتُ، وعليك توكلتُ، وإليك أنبتُ، وبك خاصمتُ، وإليك حاكمتُ، فاغفرْ لي ما قدَّمتُ وما أخَّرتُ، وما أسررتُ، وما أعلنتُ، أنت إلهي، لا إله غيرك، أنت المقدِّم، وأنت المؤخِّر، لا إله إلا أنت، ولا حولَ ولا قوَّةَ إلا بالله

“Эй Аллоҳ, Сенга ҳамд бўлсин. Сен осмонлару ер ва улардагиларнинг нуридирсан. Сенга ҳамд бўлcин. Сен осмонлару ер ва улардагиларни тутиб турувчидирсан. Сенга ҳамд бўлсин. Сен осмонлару ер ва улардагиларнинг Подшоҳидирсан. Сенга ҳамд бўлсин. Осмонлару ер ва улардагилар Сеникидир. Сенга ҳамд бўлсин. Сен Ҳақсан. Ваъданг ҳақ, сўзинг ҳақ, Сен билан учрашмоқ ҳақ, жаннат ҳақ, дўзах ҳақ, набийлар ҳақ, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳақ, қиёмат ҳақдир. Эй Аллоҳ, Сенга бўйсундим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал этдим, Сенга тавба қилдим. Сен учун талашдим-ёмон кўрдим ва Сени ҳакам қилдим. Менинг олдин қилганларимни ҳам, кейин қилганларимни ҳам, яширин қилганларимни ҳам, ошкор қилганларимни ҳам мағфират этгин. Сен менинг илоҳимсан, Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Олдинда қилувчи ҳам, орқада қилувчи ҳам Сенсан. Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир. Бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиш ҳам, қувват ҳам ёлғиз Аллоҳдандир”[4].

وجَّهتُ وجهي للذي فطرَ السماوات والأرض حنيفًا، وما أنا من المشركين، إنَّ صلاتي ونُسُكي ومحياي ومماتي لله ربِّ العالمين، لا شريكَ له، وبذلكَ أمرتُ، وأنا من المسلمين، اللهمَّ أنت الملِكُ، لا إله إلا أنت؛ أنت ربي وأنا عبدُك، ظلمتُ نفسي، واعترفتُ بذنبي، فاغفرْ لي ذنوبي جميعًا، إنه لا يغفرُ الذنوبَ إلَّاأنت، واهدني لأحسن الأخلاق، لا يهدي لأحسنها إِلَّا أنت، واصرفْ عنِّي سيِّئها لا يصرفُ عنِّي سيِّئها إِلَّا أنت، لبيك وسعديك، والخيرُ كلُّه في يديك، والشرُّ ليس إليك، أنا بك وإليك، تباركتَ وتعاليتَ، أستغفرك وأتوبُ إليك

“Осмонлару ерни яратган Зотга мусулмон бўлиб, юзландим ва мен мушриклардан эмасман. Шубҳасиз, намозим ҳам, қурбонлигим ҳам, ҳаётим ҳам, мамотим ҳам оламлар Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқдир. Мен шунга буюрилдим ва мен мусулмонларданман. Эй Аллоҳ, Сен Подшоҳсан, Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Сен Раббимсан, мен Сенинг қулингман. Мен ўзимга зулм қилдим ва гуноҳларимни эътироф этдим. Менинг барча гуноҳларимни кечир. Албатта, гуноҳларни ёлғиз Сен кечирувчисан. Мени энг гўзал хулқларга йўлла. Албата, гўзал хулқлар сари ёлғиз Сенгина ҳидоят этасан. Мендан ёмон хулқларни кеткиз. Албатта, ёмон хулқларни мендан кетказишга фақат Сен қодирсан. Мен Сенинг итоатингда лаббай деб турувчиман. Барча яхшилик Сенинг кўлингдадир ва ёмонлик Сендан бўлмас. Мен Сен биланман (яъни мададинг билан қоимман, борман) ва Сенга (қайта)ман. Сен улуғ ва олий бўлдинг. Сендан истиғфор тилайман ва Сенга тавба қиламан”[5].

Сўнг қироатни узун қилиб, оятларни тартил билан, яъни ҳар бир оятни тўхташ жойида тўхтаб, тажвид қоидаларига риоя қилган ҳолда ўқир эдилар. Раҳмат оятини ўқисалар Аллоҳдан раҳмат тилар, азоб оятини ўқисалар Аллоҳдан паноҳ сўрар, тасбеҳ оятини ўқисалар Аллоҳга тасбеҳ айтар эдилар[6].

Қиёмда узоқ турар эдилар. Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтади: “Мен бир кеча Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга намоз ўқидим. У зот намозда узоқ турганларидан бир ёмон ишни қилсамми деб қолдим”. “Нима қилмоқчи бўлдингиз?” деб сўралганда: “Ўтириб олмоқчи бўлдим”, деди[7].

Гоҳида узун қироат қилиб, ракаатларни камроқ қилар эдилар. Гоҳида эса қисқа қироат қилиб, ракаатларни кўпайтирар эдилар. Тундаги намозлари ўн уч ракаатдан ошмас эди[8].

Рукулари қиёмга яқин даражада узун бўлар эди[9]. Рукуда қуйидаги дуони ўқир эдилар:

اللَّهمَّ لك ركعتُ، وبك آمنتُ، ولك أسلمتُ، وعليك توكلتُ، أنت ربي، خَشَعَ لك سمعي وبصري ودمي ولحمي وعظمي وعصبي لله ربِّ العالمين، سبحان ذي الجبروت والكبرياء والعظمة

“Эй Аллоҳ, Сенга руку қилдим ва Сенга иймон келтирдим. Сенга бўйсундим ва Сенга таваккал қилдим. Сенга қулоғим, кўзим, қоним, гўштим, суягим ва пайим бўйсунди. Куч-қудрат, салтанат, киборлик ва улуғлик соҳиби (барча айбу нуқсондан) покдир”[10].

Ҳаётларининг охирида руку ва саждаларида қуйидаги дуони кўп ўқийдиган бўлиб қолган эдилар:

سبحانك اللهمَّ ربنا وبحمدك، اللهمَّ اغفرْ لي

“Эй Аллоҳ, Сен (барча айбу нуқсондан) покдирсан. Эй Парвардигоримиз, Сенинг ҳамдинг билан тасбеҳ айтдим. Эй Аллоҳ, мени мағфират этгил”.

Ойша разияллоҳу анҳо Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бунинг сабабини сўраганларида, у зот: “Раббим менга умматимда бир аломатни кўришимни, ўша аломатни кўрсам “субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, астағфируллоҳа ва атубу илайҳи” калимасини кўп айтишим кераклигини хабар берган”, дедилар. Сўнг: “Дарҳақиқат, ўша аломатни кўрдим”, деб, Наср сурасини ўқидилар:

 إِذَا جَاءَ نَصْرُ اللَّهِ وَالْفَتْحُ وَرَأَيْتَ النَّاسَ يَدْخُلُونَ فِي دِينِ اللَّهِ أَفْوَاجًا. فَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ وَاسْتَغْفِرْهُ ۚ إِنَّهُ كَانَ تَوَّابًا

“Эй Пайғамбар, Аллоҳнинг нусрати ва фатҳ келса, одамларни Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб кираётганларини кўрсангиз, Раббингизга ҳамду санолар билан кўп тасбеҳ ва истиғфор айтинг. Зеро У тавбаларни қабул қилувчи зотдир”.

Бу сура Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ажаллари яқинлашганидан дарак берарди.

Саждани ҳам рукуларидек узун қилар эдилар. Саждада Аллоҳ таолодан барча тилакларини сўраб, ёлворар эдилар. У зот: “Банданинг Раббига энг яқин ҳолати саждада турганидадир. Шундай экан, саждада кўп дуо қилинглар”, деган эдилар[11].

Саждада турганларида қуйидаги дуони ҳам ўқир эдилар:

اللهمَّ لك سجدتُ، وبك آمنتُ، ولك أسلمتُ، وأنت ربي، سجد وجهي للذي خلقه، وصوَّره فأحسنَ صُوَره، وشقَّ سمعه وبصره، فتبارك اللهُ أحسنُ الخالقين، اللهمَّ اغفر لي ذنبي كله، دِقَّهُ وجِلَّه، وأوَّله وآخِرَه، وعلانيته و سره، اللهمَّ إ أعوذُ برضاكَ من سخَطِكَ، وبمُعافاتكَ من عُقُوبتِكَ، وأعوذُ بكَ منكَ، لا أُحْصِي ثناءً عليك، أنتَ كما أثنيتَ على نفسك، سبُّوحٌ قدُّوسٌ، ربُّ الملائكة والرُّوح

“Эй Аллоҳ, Сенга сажда қилдим, Сенга иймон келтирдим ва бўйсундим. Сен Раббимсан. Юзим уни яратган, чиройли сурат ато этган ва кўз-қулоғини ёрган Зотга сажда қилди. Энг яхши яратувчи Аллоҳ баракотли-буюкдир.  Эй Аллоҳ, менинг барча гуноҳларимни, каттаю кичик, аввалу охир ва сиру ошкорини мағфират эт. Эй Аллоҳ, Сенинг розилигинг билан ғазабингдан, афву кечиришинг билан азобингдан паноҳ сўрайман. Сендан Ўзингдан паноҳ тилайман. Сенга бўлган ҳамду санонинг ҳисобига етолмайман. Сен ўзингга сано айтганинг кабидирсан. Аллоҳ пок ва муқаддас зотдир. Малоикала

[1] Қаранг: “Саҳиҳ Бухорий” (349, 3342), “Саҳиҳ Муслим” (163).

[2] Қаранг: “Муснад Аҳмад” (23682, 24319), Саҳиҳ Бухорий” (20).

[3] Қаранг: “Муснад Аҳмад” (25225), “Саҳиҳ Муслим” (770).

[4] Қаранг: “Саҳиҳ Бухорий” (1120, 7499), “Саҳиҳ Муслим” (769).

[5] Қаранг: “Муснад Таёлисий” (147), “Саҳиҳ Муслим” (771).

[6] Қаранг: “Муснад Аҳмад” (23261, 23311), “Саҳиҳ Муслим” (772).

[7] Қаранг: “Саҳиҳ Бухорий” (1135), Саҳиҳ Муслим”  (773).

[8] Қаранг: “Саҳиҳ Бухорий” (1147, 1170, 3569), “Саҳиҳ Муслим” (737,738).

[9] Қаранг: “Муснад Аҳмад” (23367), “Саҳиҳ Муслим” (772).

[10] Қаранг: “Муснад Аҳмад” (960, 23980), “Саҳиҳ Муслим” (771).

[11] Қаранг: “Муснаду Аҳмад” (9461), “Саҳиҳ Муслим” (482).

Изоҳ қолдиринг