Рамазонда вақтидан олдин рўзасини очганлар учун ибрат

0

Рамазонда вақтидан олдин рўзасини очганлар учун ибрат:

Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: “Мен ухлаётганимда, (яъни тушимда) ҳузуримга икки киши келиб қўл мушакларимдан тутдилар-да, мени тик қояли тоққа олиб бордилар. Улар иккиси менга қараб: “Чиқинг!” – дедилар. “Мен чиқа олмайман” – дедим. “Биз сизга (чиқишни) осонлаштирамиз” – дедилар ва мен чиқа бошладим. Тоғни ярмига етиб борганимда қаттиқ бақир-чақирни эшитдим. “Бу қандай овозлар?” – дедим. “Бу дўзах аҳлининг бақириқлари” – дедилар. Сўнгра (тоққа чиқишда) давом этдик. Кетаётиб товон устидаги йўғон пайларидан осилган, лунжлари йиртилган ва улардан қон оқиб турган бир қавм яқинидан ўтдик. Мен: “Булар ким?” – дедим. “(Булар қуёш ботиб) рўза сабабли ҳаром бўлган ишлар ҳалол бўлишидан олдин рўзасини бузган кишилар” – дедилар[1].

[1] Саҳиҳ. Ибн Ҳиббон (7491) ва Ибн Хузайма (1986) ривоят қилган.

Изоҳ қолдиринг