Касб-ҳунар билан шуғулланишнинг фазилати

0

Касб-ҳунар билан шуғулланишнинг фазилати:

Меҳнат ва касб-ҳунар билан шуғулланишнинг кўп фойдалари мавжуд, жумладан:

  • Касб-ҳунар билан шуғулланишда Аллоҳга таваккул қилиш – таяниш ва Ундан фазлини сўраш маъноси бор. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Энди қачон намоз адо қилингач, ерга тарқалиб,  Аллоҳнинг фазлу марҳаматидан (ризқу рўз) истайверинглар” [Жумъа: 10].

  • Касб-ҳунар орқали топилган даромаддан Аллоҳ йўлида сарфлаш учун фойдаланилади. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Эй мўминлар, касб қилиб топган нарсаларингизнинг ҳалол-покизаларидан … эҳсон қилингиз!” [Бақара: 267].

  • Инсон касб-ҳунар билан шуғулланиши сабаб ўзгалардан тиланиш хорлигидан ўзини асрайди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Сизлардан бирингиз елкасига бир боғ ўтин кўтариб ўтинчилик билан шуғулланиши (сўраган нарсаси) унга берилиши ёки берилмаслиги мумкин бўлган бировлардан тиланчилик қилишидан яхшироқдир[1].

  • Касб-ҳунар билан шуғулланиш инсонни бекорчилик ва беҳуда машғулотлардан овутади. Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Қўл меҳнати билан шуғулланишнинг фазилатларидан бири ҳалол ва жоиз иш қилиш орқали бекорчилик ва беҳуда ишлардан машғул бўлиш  ва шу билан нафсни синдиришдир[2].

  • Меҳнат ва касб-ҳунар билан шуғулланиш ишлаб чиқаришнинг ортиши ва одамларнинг бойишига олиб боради. Бу ўз ўрнида умматга куч-қувват бахш этади, мусулмонларда маънавий барқарорлик, иқтисодий мустақиллик ва душманлар кўзида мусулмонларга нисбатан ҳайбат пайдо қилади.

[1] Бухорий (2074), Муслим (1042), Термизий (680) ва Насоий (5\ 96).

[2] “Фатҳул Борий” (4\ 304).

Изоҳ қолдиринг