Одам ва унинг хотинига (алайҳимассалом) тақиқланган дарахт
Дарҳақиқат, муфассирлар Аллоҳ таолонинг: “Ва иккингиз (яъни Одам ва Ҳавво) мана бу дарахтга яқинлашмангиз” [Бақара: 35], – деган сўзида ихтилоф қилганлар.
Улар ўртасидаги бу ихтилоф самарасиз ихтилофдир. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло бу дарахтнинг номи ва қайси дарахт эканлигини ноаниқлигича қолдирди. Агар уни аниқлашда биз учун бирон манфаат бўлганида эди, бизга бу дарахтни аниқ айтган бўлур эди. Қуръонда бу каби ноаниқ зикр қилинган нарсалар ва жойлар талайгина[1] .
[1] Бу ҳақиқий аҳли суннат ва жамоатнинг Қуръонни тафсир қилиш соҳасидаги асосларидан биридир. Муфассир, модомики Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бирон бир саҳиҳ ва очиқ нақл келмагунга қадар, Қуръонда аниқ зикр қилинмаган нарсалар ҳақида бош қотирмоғи ножоиздир. Сабаби, бу нарса фақат ваҳий орқалигина билиш мумкин бўлган ғайб оламидир.