Рамазон рўзаси Қуръон, суннат ва ижмо билан вожибдир.
Қуръондан далил: Аллоҳ таоло шундай дейди: “Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди” [Бақара: 183]. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин” [Бақара: 185].
Суннатдан далил: “Икки саҳиҳ ҳадислар тўплами” ва “Сунан” китобларида Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Ислом беш (устун) устида қурилган: Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расули деб гувоҳлик бериш, намоз ўқиш, закот бериш, Рамазон (ойи) рўзасини тутиш ва йўл (харажати)га қодир бўлган кишига уй (Каъба)ни ҳаж қилиш”[1].