1-савол: Бандалар зиммасидаги илк вожиб амал нима?
Жавоб: Одамлар зиммасидаги илк вожиб Аллоҳ таолога ибодат қилишдир. Аллоҳ таоло мана шу иш учун уларни яратди, улардан аҳду паймон олди, пайғамбарларини юборди ва китобларини туширди.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим” (Зориёт сураси, 56-оят).