3-савол: Зоҳирий ва ботиний ибодатларга мисоллар келтиринг.
Жавоб: Ташқи-зоҳирий ибодатларга мисоллар: намоз ўқиш, дуо қилиш, ота-онага яхшилик қилиш, Аллоҳ учун жонлиқ сўйиш, яхши ишларга буюриш, ёмон ишлардан қайтариш, эзгулик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилиш ва ҳоказолар.
Ички-ботиний ибодатларга мисоллар: яхши кўриш, қўрқиш, умид қилиш, таваккул, хавфсираш, инобат қилиш ва ҳоказолар.