4-савол: Амалнинг қабул бўлиш шартлари нималар?
Жавоб: Амалнинг қабул бўлишининг учта шарти бор:
Аллоҳга ва Унинг тавҳидига иймон келтириш. Негаки, мушрикнинг амали қабул қилинмайди;
Ихлос. Қилинган амал билан фақат Аллоҳ таолонинг юзини – розилигини исташ;
Эргашиш. Қилинган амал Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган шариатга мувофиқ бўлиши.