Муҳим савол-жавоблар: 5-10-саволлар

0

5-савол: Инсон билиши вожиб бўлган учта асос нима?

Жавоб: Банда Раббини, динини ва пайғамбари Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламни таниши.

6-савол: Рабнинг маъноси нима?

Жавоб: Раб ҳукмдор, молик ва бошқарувчи бўлиб, бутун оламларни Ўз неъматлари билан парвариш – тарбия қилган ва ибодат қилинишга лойиқ ва ҳақли бўлган зотдир.

7-савол: Аллоҳнинг бандалар устидаги ҳаққи ва бандаларнинг Аллоҳ зиммасидаги ҳақлари нима?

Жавоб: Аллоҳ таолонинг бандалари устидаги ҳаққи шерик қилмаган ҳолда ёлғиз Унгагина ибодат қилишларидир.

Бандаларнинг Аллоҳ таоло зиммасидаги ҳақлари Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмаган инсонларни Ўз фазли марҳамати билан азобламаслигидир.

8-савол: Банда Раббини яхши кўришининг аломати нима?

Жавоб: Бунинг аломати Аллоҳ яхши кўрган нарсани яхши кўриши ва ёмон кўрган нарсани ёмон кўришидир. Шунга биноан, банда Аллоҳнинг буйруқларига амал қилади, тақиқларидан узоқ туради, Унинг дўстларини дўст, душманларини душман тутади.

9-савол: Диннинг қандай мартабалари бор?

Жавоб: Диннинг учта мартабаси бор. Улар ислом, иймон ва эҳсондир. Буларнинг ҳар бири алоҳида айтилганда диннинг ҳаммасини ўз ичига олади.

10-савол: Исломнинг маъноси нима?

Жавоб: Исломнинг маъноси Аллоҳга тавҳид билан таслим бўлиш, тоат билан бўйин эгиш, ширкдан ва ширк аҳлидан узоқ бўлишдир.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Ҳақиқий мусулмон бўлган ҳолида ўзини Аллоҳга топширган кишининг динидан ҳам гўзалроқ дин борми?! (Нисо сураси, 125-оят).

Изоҳ қолдиринг