Жавоб: Улардан Жаброил алайҳиссалом ваҳийга, Микоил алайҳиссалом ёмғирга, Исрофил алайҳиссалом сур чалишга, Малакул-мавт (ўлим фариштаси) алайҳиссалом жонларни олишга, “киромун котибун” (ҳурматли котиб фаришталар) одамларнинг амалларини ёзиб туришга, Ризвон ва унинг ёрдамчилари жаннат ва ундаги неъматларга, Молик, ўн тўққизта асосий посбонлар ва уларнинг ёрдамчилари жаҳаннам ва ундаги азобга, Мункар ва Накир алайҳимассалом қабрдаги савол-жавобга бириктирилган. Шунингдек, улардан бошқа фаришталар ҳам бор.
32-савол: Иблис фаришталарданми?
Жавоб: Иблис фаришталардан эмас, балки жинлардандир. Негаки, у оловдан яратилган, фаришталар эса нурдан. Жинлар ейдилар, ичадилар, турмуш қурадилар ва уларнинг зурриётлари бўлади, фаришталар эса емайдилар, ичмайдилар. Аллоҳ таолонинг: “Бас, фаришталарнинг барча-барчалари (Одамга) сажда қилдилар. Фақат Иблис мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди” (Сод сураси, 73-74-оятлар) деган сўзига келсак, Иблис фаришталар орасида бўлгани учун улардан истисно қилинди, фаришталардан бўлгани учун эмас. Араб тилида бундай истиснога “узуқ истисно” дейилади. Бу истиснода истисно қилинган нарса истисно қилинган нарсалар жинсидан бўлмайди.
33-савол: Аллоҳ азза ва жалланинг китобларига иймон келтиришнинг маъноси нима?
Жавоб: Уларнинг барчаси Аллоҳ таоло томонидан туширилганига ва Аллоҳ таоло улар билан ҳақиқий суратда гапирганига қатъий ишонишдир.
34-савол: Барча самовий китобларнинг номлари Қуръонда келганми?
Жавоб: Аллоҳ таоло Қуръони каримда самовий китоблардан Таврот, Инжил, Забур, Иброҳим ва Мусо алайҳимассалом саҳифаларини номлари билан, қолганларини эса умумий суратда зикр қилган. Бизга вожиб бўлган нарса уларнинг барчасига иймон келтириш ва Аллоҳ таоло Расули саллаллоҳу алайҳи ва салламга буюрган нарсани айтишдир: “(Эй Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам), “Мен Аллоҳ нозил қилган ҳар бир китобга иймон келтирдим”, деб айтинг” (Шўро сураси, 15-оят).
35-савол: Қуръон қандай китоб?
Жавоб: Қуръони карим Аллоҳ азза ва жалланинг ҳақиқий каломи бўлиб, Аллоҳ дастлаб уни гапирди ва Жаброил алайҳиссаломга уни ваҳий қилди. У эса ваҳийни Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга туширди. Қуръон туширилган, яратилган эмас. У махлуқотнинг каломига ўхшамайди.
36-савол: Қуръон яратилган деган кишининг ҳукми нима?
Жавоб: Кимда-ким Қуръони каримни яратилган деса, Исломдан чиқарадиган катта куфр гапни айтгани боис кофир бўлади.
37-савол: Суннат бўлмаса ҳам Қуръоннинг ўзи бизга етарлими?
Жавоб: Қуръон ва суннатни бир-биридан ажратиш, бирини қўйиб бошқасини олиш жоиз эмас. Балки суннат Қуръонни тафсир қилади ва унга қўшимча ҳукм ва маъноларни беради.
Жавоб: Аллоҳ таоло ҳар бир умматга ўзларидан бўлган бир пайғамбарни жўнатган, улар Аллоҳ таоло юборган шариатни тўлиқ етказишган, уларнинг барчалари ростгўй, Аллоҳ томонидан ростгўйликлари исботланган ва қўллаб-қувватланган, уларнинг биринчиси Нуҳ алайҳиссалом ва охиргиси Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам, деб қатъий тасдиқлашдир.
39-савол: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқа пайғамбарлардан қайси хусусиятлари билан ажралиб туради?
Жавоб: Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир қанча хусусиятлари бор. Жумладан, у зот пайғамбарларнинг охиргиси, Одам фарзандининг саййиди, барча инсонларга пайғамбар қилиб юборилган, бир ойлик масофадан душман қалбига қўрқув солиш билан нусрат берилган, бутун ер юзи у зотган саждагоҳ ва покловчи қилинган, ғаниматлар ҳалол қилингандир, бу умматдан бирор киши, хоҳ яҳудий, хоҳ насроний бўлсин, у зот ҳақида эшитиб, кейин у келтирган динга иймон келтирмай ўлса, албатта дўзах аҳлидан бўлади.
40-савол: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламни Аллоҳ таолонинг ҳабиби деб сифатлашнинг ҳукми нима?
Жавоб: Албатта, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг ҳабиби, яъни суйган бандасидир. Лекин саҳиҳ ҳадисда келгани янглиғ у зотнинг бундан кўра олийроқ сифатлари бор. У халиллик сифатидир. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Аллоҳ таоло Иброҳимни халил тутганидек, мени ҳам халил тутди” (Муслим ривояти).
Бутун пайғамбарлар ичида Аллоҳ таолога халил бўлиш шарафига фақат Иброҳим ва Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламлар мушарраф бўлганлар.