Жавоб: Бу ҳикмат — қавмларини ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилишга чорлаш ва Ундан ўзга бирон нарсага ибодат қилишдан қайтаришдир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз” (Наҳл сураси, 36-оят).
Барча пайғамбарлар битта нарсага — ибодатнинг асли бўлган тавҳидга даъват қилишган. Лекин буйруқлар, тақиқлар, ҳалол ва ҳаром масалаларида уларнинг шариатлари бир-биридан фарқли бўлган.
Жавоб: Аллоҳ таоло пайғамбарининг рисолати ва нубувватининг ҳақ ва рост эканини кўрсатиш учун унга берган ғайриоддий ва фавқулодда ишларга айтилади. Улар ҳиссий ва маънавий бўлиши мумкин. Ҳиссий мўъжизаларга харсангтош ичидан туянинг чиқиши, асонинг улкан илонга айланиши каби кўз билан кўриладиган, қулоқ билан эшитиладиган мўъжизалар мисол бўлади. Маънавий мўъжизаларга Қуръони карим мўъжизасини мисол қилиш мумкин.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга мўъжизанинг ҳар икки тури ҳам берилган. У зотга берилган ҳиссий мўъжизалардан: ойнинг иккига бўлиниши, бармоқларининг орасидан сув отилиб чиқиши, таомнинг тасбеҳ айтиши ва ҳоказолар.
Жавоб: Қиёмат Аллоҳ таоло ўз илмида сақлаб қўйган ғайб ишларидан бўлиб, унинг қачон бўлишини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Унинг аломатларидан: Масиҳ Дажжолнинг чиқиши, Исо алайҳиссаломнинг ер юзига тушиши, Яъжуж ва Маъжужларнинг чиқиши, ер махлуқи (добба)нинг чиқиши, қуёшнинг ботар тарафидан чиқиши ва ҳоказолар.
44-савол: Масиҳ Дажжол ким?
Жавоб: Масиҳ Дажжол ер аҳлига келадиган энг катта фитнадир. Ҳар бир пайғамбар умматини Дажжол фитнасидан албатта огоҳлантириб кетган. Дажжолнинг “масиҳ” деб аталишига сабаб, бир кўзининг ўрни силанган, яъни теп-текис бўлганидир. Дажжол дейилиши эса, худоликни даъво қилган ёлғончи бўлгани учундир. Дажжол машриқ томондан чиқади. Аллоҳ таоло инсонларни у орқали фитналар, ғайриоддий ва фавқулодда ишларни кўрсатиш билан имтиҳон қилади. Уларга мисоллар: осмонга ёмғир ёғдир деб буйруқ берса, ёмғир ёғдириши; ерга ўсимликларни ўстир деса, ўстириши; бир кишини ўлдириб, қайта тирилтириши ва ҳоказолар.
Дажжолнинг икки кўзи орасига “к-ф-р-” (кофир) деб ёзилган бўлиб, уни ҳар бир мусулмон ўқийди. У бепушт бўлиб, фарзанд кўрмайди. У Макка ва Мадинадан бошқа бутун ер юзини айланиб чиқади. Макка ва Мадинани эса фаришталар қўриқлаб туради ва уни киргизишмайди. Дажжолнинг фитнаси барча инсонларга етади, унинг фитнасидан озчилик мўминларгина омон қолади. Ана ўшанда Исо алайҳиссалом ерга тушади ва уни ўлдиради.
Жавоб: Исломни маҳкам ушлаш, унинг фитнасидан паноҳ сўраш, алалхусус, намознинг охирги ташаҳҳудидан кейин унинг фитнасидан паноҳ сўраш, Каҳф сурасининг бошидан ўн оятни ёдлаш.
46-савол: Яъжуж ва Маъжужлар кимлар?
Жавоб: Улар Одам зурриётидан бўлган икки уммат бўлиб, охирзамонда Дажжол чиққандан ва Исо алайҳиссалом тушгандан кейин чиқишади. Ўшанда у зот одамлар орасида бўлади. Улар ҳозир Зулқарнайн қурган тўғоннинг ортида бўлиб, Аллоҳ таоло уларнинг чиқишини хоҳлаган пайт ўша тўғон тешилади ва улар турган жойларидан чиқиб, ер юзида фасод ва бузғунчилик тарқатишади. Одамлар Исо алайҳиссаломнинг ёнларига бориб, улардан қутқаришини сўрайдилар. Лекин у зот ҳам дуо қилишдан бошқа чора тополмайди ва Аллоҳ таолога дуо қилади. Шунда Аллоҳ таоло Яъжуж ва Маъжужларнинг бўйинларига «нағаф» қуртларини туширади. Улар бир инсоннинг ўлимидек, бирданига (бир вақтда) ҳалок бўладилар. Сўнг Аллоҳ қушларни жўнатади. Улар Яъжуж ва Маъжуж жасадларини кўтариб, денгизга улоқтиришади. Сўнг Аллоҳ ёмғир ёғдириб, улардан қолган асоратларни ювиб ташлайди.
Жавоб: Охират кунининг албатта бўлишига қатъий ишониш ва шунга кўра амал қилишдир. Охират кунига иймон келтириш қиёматнинг аломатларига, ўлимга ва ўлимдан сўнг қабрдаги фитна ва азобга, сурнинг пуфланиши, барча халойиқнинг қабрларидан чиқиши, маҳшарга тўпланиши, ҳисоб-китоб қилиниши, амалларнинг тарозида тортилиши, амал дафтарларининг ўнг ёки чап томондан берилиши, жаннат ва ундаги неъматларга, дўзах ва ундаги азобга иймон келтиришни ўз ичига олади.
48-савол: Қабр фитнасидан мақсад нима?
Жавоб: Қабр охират манзилларининг бошланиши бўлиб, кофирлар учун дўзах чуқурларидан бир чуқур, мўминлар учун жаннат боғларидан бир боғдир. Одамлар қабрларида имтиҳон қилинади ва ҳар бир инсондан “Раббинг ким? Дининг нима? Пайғамбаринг ким?” деган саволлар сўралади. Аллоҳ мўминларни дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам мустаҳкам сўз билан собитқадам қилади. Мўмин киши: “Раббим Аллоҳ, диним Ислом, пайғамбарим Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам”, деб жавоб беради. Шак-шубҳада бўлган мунофиқ ва кофир: “Билмайман”, деб жавоб беради.
Жавоб: Агар ундан дунёдаги сўнгги манзил мақсад қилинган бўлса, бу гап тўғри. Бундан мақсад қайта тирилишни инкор қилиш бўлса, бу куфр гапдир. Негаки, сўнгги манзил ё жаннат, ё дўзахдир.