Муҳим савол-жавоблар: 86-90 – саволлар

0

86-савол: Кофирларни дўст тутишнинг қандай белгилари бор?

Жавоб: Кофирларни дўст тутишнинг жумладан қуйидагича аломатлари бор:

  • Инсон кийиниш ва гапиришда, кофирларга хос ишларни қилиш ва уларга оид номлар билан номланишда ўзини уларга ўхшатиши;

  • Заруратсиз уларнинг диёрларида истиқомат қилиш;

  • Уларга ёрдам бериш ва ҳамкорлик қилиш;

  • Уларга хос тақвимларни қўллаш ва уларга оид байрамларда иштирок этиш;

  • Ўликларига раҳмат тилаб дуо қилиш.

87-савол: Кофирларнинг мусулмон бўлишларини умид қилиб уларга аралашиш, уларга юмшоқ, мулойим ва яхши муомала қилишнинг ҳукми нима?

Жавоб: Мусулмон киши Аллоҳнинг душманларини ёмон кўриши ва улардан узоқ туриши вожиб эканида шак-шубҳа йўқ. Негаки, бу пайғамбарларнинг йўлидир. Лекин кофирларнинг Исломга киришларини умид қилган ҳолда уларга яхши ва мулойим муомала қилишга келсак, бунинг зиёни йўқ. Чунки бу уларни Исломга мойил қилиш қабилидандир. Лекин шунда ҳам уларга биринчи бўлиб салом берилмайди.

88-савол: Мўминларни дўст тутишнинг қандай белгилари бор?

Жавоб: Мўминларни дўст тутишнинг аломатларидан:

  • Мол ва жон билан уларга ёрдам бериш, уларнинг ҳаққига дуо қилиш;

  • Уларнинг шодлик ва қайғуларига шерик бўлиш, яхши-ёмон кунларида бирга бўлиш;

  • Уларга яхшиликни раво кўриш, уларни ҳурмат-эҳтиром этиш, ёшларига меҳр-шафқат кўрсатиш.

89-савол: Энг катта гуноҳ нима?

Жавоб: Энг катта гуноҳ Аллоҳ таолога ширк келтиришдир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Эсланг, Луқмон ўғлига панд-насиҳат қилар экан, деган эди: «Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк келтириш катта зулмдир»” (Луқмон сураси, 53-оят).

90-савол: Ширкнинг қандай турлари бор?

Жавоб: Ширкнинг икки тури бор:

  • Диндан чиқарадиган катта ширк. Масалан, Аллоҳдан бошқа учун қурбонлик сўйиш, Аллоҳдан бошқага дуо қилиш.

  • Диндан чиқармайдиган кичик ширк. Масалан, Аллоҳдан бошқанинг номига қасам ичиш, “Аллоҳ ва сен хоҳласанг”, “Аллоҳ ва сен бўлмасанг, ҳолим не кечарди”, “Бу Аллоҳ ва сендан”, деган жумлаларни ишлатиш, риё қилиш, намозини одамлар учун чиройли ўқиш.

Катта ширкка олиб борувчи барча сабаблар кичик ширк жумласидандир.

Изоҳ қолдиринг