Ҳасан ибн Али разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга витр намозида айтиладиган қуйидаги сўзларни ўргатдилар: «Ё Аллоҳ, мени Ўзинг ҳидоятлаганлар қаторида ҳидоят эт, офият берганларинг қаторида менга ҳам офият бер, дўст тутганларинг қаторида мени ҳам дўст тут. Берган неъматларингни мен учун баракали қил. Қазои қадарда битган ёмонликлардан мени сақла. Зеро, Сен ҳукм қиласан, Сенга қарши ҳукм қилинмайди. Албатта, Сен дўст тутган банда хор бўлмайди. Эй Раббимиз, Сен баракотли ва олий зотсан!»[1] Бошқа бир ривоятда: «Сен душман тутган банда азиз бўлмайди»[2], дейилади.
Ўқилиши: «Аллоҳумма иннаа настаийнука ва настағфирука, ва нуъмину бика ва натаваккалу алайка ва нусний алайкал хойра, нашкурука ва лаа накфурука ва нахлау ва натруку май яфжурука. Аллоҳумма ийяака наъбуду, ва лака нусоллий ва насжуду, ва илайка насъаа ва наҳфиду. Наржуу роҳматака ва нахшаа азаабака, инна азаабакал жидда билкуффаари мулҳиқ».
Ушбу қунут дуоси «қунути навозил», яъни Аллоҳдан мусулмонлар бошига тушган бирон мусибатни аритишини сўраб қилинадиган қунут дуосидир.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирон кимсани дуойи бад қилишни ёки бирон кишининг ҳақига дуо қилишни хоҳласалар, рукудан кейин дуо қилар эдилар»[5].
Юқоридаги иккита ҳадисдан маълум бўладики, «қунути навозил» дуосини рукудан олдин ҳам, рукудан кейин ҳам қилиш жоиз ва машруъ экан.
Витр намозидаги қунут дуосига келсак, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳасан ибн Али разияллоҳу анҳумога ўргатганларидек, бу дуо витрнинг охирги ракаатида қироатдан кейин, рукуга кетишдан олдин ўқилади, валлоҳу аълам.
Дарҳақиқат, витр намозида қунутни рукудан олдин ўқиш ҳам, рукудан кейин ўқиш ҳам мумкин, ҳар икки ҳолат бир гуруҳ саҳобалардан собит бўлган. Рукудан кейин қунут ўқиш Абу Бакр, Умар, Усмон, Али ва Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳумдан собит бўлган бўлса, рукудан олдин қунут ўқиш Ибн Умар ва Ибн Масъуд разияллоҳу анҳумдан собит бўлган[6].
Тўғри фикрга кўра, қунут дуосини ўқиш йил бўйи жоиз, у фақат рамазон ойининг иккинчи ярмига хос эмас.
Салафи солиҳларнинг бир гуруҳидан собит бўлишича, қунут дуоси фақат рамазон ойининг иккинчи ярмида ўқилади. Имом Молик ва Шофеий шу фикрда бўлишган. Бошқа бир гуруҳ салафлар фикрича, қунут дуосини йил давомида ўқиш жоиз. Бу фикр Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг фикри, шунингдек, ҳанбалий мазҳабидаги тўғрироқ фикрдир.
Қунут дуосини фақат рамазон ойининг иккинчи ярмида ўқиш жоизлигини кўрсатадиган бирон далил мавжуд эмас. Тўғри фикрга кўра, бу дуони йил бўйи ўқиш машруъ ва жоиздир. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар рамазон ойининг иккинчи ярмида кофирларни дуойи бад қилишгани бу фикрга қарши келмайди. Чунки бу ҳақдаги ҳадислар қунут дуосини ўқиш фақат шу вақтга хослигини ифода этмайди.
[1] Саҳиҳ. Абу Довуд (1425), Термизий (464), Насоий (3/248) ривояти. Албоний саҳиҳ деган. Қаранг: «Ал-ирво», 430. [2] Табароний «Ал-кабир»да (3/73) ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ. [3] Саҳиҳ. Абу Довуд (1427), Термизий (3566), Насоий (1/248), Ибн Можа (1182) ривояти. [4] Байҳақий (2/210), Абдураззоқ (1/355, 3/110) ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ. [5] Бухорий (4560), Муслим (675), Насоий (2/201) ривояти. [6] Қаранг: «Мусаннаф Ибн Абу Шайба», 2/90, 96, 99, 105, 107; Ибн Насруддин. «Мухтасари қиёмул лайл»; «Сунани Байҳақий», 2/206, 211.