Ҳавво алайҳассалом ва тақиқланган дарахт (11)

0

Ҳавво алайҳассалом ва тақиқланган дарахт

Ҳавво Одам алайҳиссаломдан илгари дарахтдан тановул қилган ва Одамни дарахтдан тановул қилишга ҳам Ҳавво  ундаган эди, валлоҳу аълам.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган қуйидаги ҳадисдан шу нарса назарда тутилган бўлса ажаб эмас: “Агар Бани Исроил (қавми) бўлмаганида гўшт айнимаган, агар Ҳавво бўлмаганида аёл эрига хиёнат қилмаган бўлур эди[1].

[1] Бухорий (3330,  3399) ва Муслим (1470) ривоят қилганлар.

Ҳаввонинг Одам алайҳиссаломга қилган хиёнати унга дарахтдан тановул қилишни зийнатлаганидир, бундан бошқача бўлиши мумкин эмас. Буни Ҳофиз Ибн Ҳажар (роҳимаҳуллоҳ) ўзининг “Фатҳул Борий” асарида (6 / 368 – бет) зикр қилган.

Машойихларимизнинг устози бўлмиш аллома Абул Ашбол Аҳмад Шокир (роҳимаҳуллоҳ) “Муснад” асарига ёзган изоҳида (8019 – бет) шундай дейди: “Қўшимча қилиб шуни айтишим мумкинки, у пайтда Одам алайҳиссаломдан ўзга эркаклар мавжуд эмас эдики, токи, Ҳаввонинг эрига хиёнати унинг фоҳишалиги туфайли  деган эҳтимол пайдо бўлса“.

Алломанинг ушбу сўзи ниҳоятда қувватли гап ва ўринли мулоҳазадир. Зеро, бирон бир пайғамбарнинг хотини зино қилган эмас. Одам алайҳиссалом эса Аллоҳ у зотга гапирган пайғамбардир.

Изоҳ қолдиринг