Муҳим савол-жавоблар: 106-110 – саволлар

0

106-савол: Гуноҳнинг қандай турлари бор?

Жавоб: Гуноҳнинг икки тури бор: кабира ва сағира гуноҳлар.

107-савол: Кабиралар қандай гуноҳлардир?

Жавоб: Улар дунёда ҳад жазоси бўлган ёки охиратда азоб ваъда қилинган ёки унга лаънат ёки ғазаб айтилган гуноҳлардир. Масалан, зино қилиш, ота-онага оқ бўлиш, ўғирлик ва ҳоказолар.

Кабира гуноҳни қилган киши Аллоҳ таолонинг хоҳиши остидадир, Аллоҳ хоҳласа уни кечиради, хоҳласа азоблайди.

108-савол: Гуноҳлар нима билан кетказилади ва каффорат қилинади?

Жавоб: Гуноҳлар ушбу ишлардан бири билан кетказилади: чин тавба қилиш, истиғфор айтиш, тоат амаллар қилиш, дуо қилиш, мусибат етиши, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоат қилишлари, Аллоҳ таолонинг раҳматига олиши.

109-савол: Барча гуноҳлардан тавба қилса бўладими? Тавба қачонгача қабул қилинади? Тавба қилувчининг ажру мукофоти нимадан иборат?

Жавоб: Ҳа, барча гуноҳларга тавба қилса бўлади. Тавба қилиш имконияти қуёш ботар тарафидан чиққунича ёки ўлим талвасаси бошлангунича давом этади. Тавба қилган инсоннинг мукофоти гуноҳларининг ҳасанотларга алмаштирилишидир.

110-савол: Насуҳ тавба нима?

Жавоб: У ҳақиқий, чин тавбадир. Унда қуйидаги шартлар жамланган бўлади:

  1. Гуноҳдан узоқлашиш;

  2. Қилган ишига пушаймон бўлиш;

  3. Келажакда ўша гуноҳига қайтмасликка азму қарор қилиш;

  4. Агар бировни ҳаққига зулм қилган ишидан тавба қилган бўлса, зулм қилганлардан рози-ризолик олиш, ҳақларини қайтариб бериш ва уларнинг ҳақларига дуо қилиш.

Изоҳ қолдиринг