Муҳим савол-жавоблар: 116-120 – саволлар

0

116-савол: Гуноҳларнинг асоратлари борми?

Жавоб: Ҳа, гуноҳнинг кўп асоратлари бор. Улардан:

Қалбда қолдирадиган асорати: тушкунлик, зулмат ва хорликни келтириб чиқаради, Аллоҳ таолодан тўсади.

Шахсда қолдирадиган асорати: баракани кетказади, ишлар юришмаслиги, танглик ва машаққатни келтиради, тоатдан маҳрум қилади.

Жамиятда қолдирадиган асорати: тинлик, омонлик ва хотиржамликни йўқотади, ерни бошқаларга мерос қилади, осмондан ёмғир ёғишини тўсади.

117-савол: Мусулмон киши эътиқодига оид масалаларни қаердан олади?

Жавоб: Қуръон ва суннатдан олади. Уларни саҳобалар ва салафи солиҳ разияллоҳу анҳумнинг тушунчаларига мувофиқ тарзда олади.

118-савол: “Фалончи шаҳид”, деб айтиш жоизми?

Жавоб: Муайян кишига шаҳидлик ҳукмини бериш унга жаннатий деган ҳукмни бериш билан баробардир. Аҳли суннат ва жамоатнинг мазҳабига кўра, мусулмонлардан муайян шахсга “У жаннат аҳлидан” ёки “У дўзах аҳлидан”, деб айтилмайди. Фақат Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда хабар берган бўлса, ўшани айтади. Демак, муайян шахсга нисбатан “У шаҳиддир”, деб гувоҳлик бериш жоиз эмас. Лекин сиртдан унинг солиҳ эканини кўрсак, унинг шаҳид бўлганини умид қиламиз ва: “У шаҳид бўлди, деб умид қиламиз” ёки “Аллоҳдан унинг шаҳидлигини қабул қилишини сўраймиз”, дейилади.

119-савол: «Вазият хоҳласа ёки қадар хоҳласа» деган сўзларнинг ҳукми нима?

Жавоб: Булар мункар жумлалардир. Чунки вазиятнинг ҳам, қадарнинг хоҳиши йўқ. Фақат Аллоҳ таологина хоҳлайди ва Унинг хоҳлагани бўлади.

120-савол: Аллоҳнинг ҳаётига, Аллоҳнинг иззатига қасам ичишнинг ҳукми нима?

Жавоб: “Аллоҳнинг ҳаётига қасамки” деб қасам ичишнинг зиёни йўқ. Чунки одатда Аллоҳ исми билан ёки Унинг бошқа исмлари ва сифатлари билан қасам ичилади. Ҳаёт эса Аллоҳ таолонинг сифатларидан биридир. Шунга кўра, Аллоҳнинг илми, Аллоҳнинг иззати, Аллоҳнинг қудрати билан қасам ичиш жоиз бўлади, чунки улар Аллоҳ таолонинг сифатларидандир.

Изоҳ қолдиринг