Намоз: Истисқода ўқиладиган дуолар

0

Истисқо дуолари

Ҳадисларда истисқо – ёмғир сўрашда айтиладиган баъзи дуолар келган. Қуйида шулардан айримларини келтирамиз:

  • «Ё Аллоҳ, бизларга қийинчиликдан халос этадиган, оқибати яхши, унумдорликка сабаб бўладиган, барчага фойдаси тегадиган, мўл-кўл, кечикмасдан дарҳол келадиган ёмғир ёғдир»[1].

اللهمَّ اسْقِنَا غَيْثًا مُغِيثًا مَرِيئًا مَرِيعًا غَدَقًا طَبَقًا، عاجِلًا غَيْرَ رَائِثٍ

Ўқилиши: «Аллоҳумма исқинаа ғойсан муғийсан марий’ан марийъан ғодақон тобақон аажилан ғойро рооис».

  • «Ҳамд-сано оламлар Рабби, раҳмли ва меҳрибон, жазо ва мукофот кунининг подшоҳи бўлган Аллоҳга хосдир. Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир. Аллоҳ хоҳлаганини қилувчидир. Ё Аллоҳ, Сен Ўзингдан бошқа ҳақ илоҳ бўлмаган Аллоҳсан. Сен хоҳлаганингни қилувчисан. Ё Аллоҳ, Сен Ўзингдан бошқа ҳақ илоҳ бўлмаган Аллоҳсан. Сен бой, бизлар эса камбағал ва муҳтожмиз. Бизларга ёмғир ёғдир. Ёғдирганингни бизлар учун куч-қувват ва узоқ муддатгача озуқа қилгин»[2].

الحَمْدُ لِلهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ، الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ، مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، يَفْعَلُ اللهُ مَا يُرِيدُ، اَللَّهُمَّ أَنْتَ اللهُ، لَا إِلَهَ إِلا أَنْتَ، تَفْعَلُ مَا تُرِيدُ، اللَّهمَّ أَنْتَ اللهُ، لَا إِلَهَ إِلا أَنْتَ، أَنْتَ الْغَنِيُّ وَنَحْنُ الْفُقَرَاءُ، أَنْزِلْ عَلَيْنَا الْغَيْثَ، وَاجْعَلْ مَا أَنْزَلْتَ لَنَا قُوَّةً وَبَلَاغًا إِلَى حِينْ

Ўқилиши: «Алҳамду лиллааҳи Роббил ааламийн, ар-роҳмаанир роҳийм, мааалики явмид-дийн, лаа илааҳа иллаллоҳ, яфъалуллоҳу маа юрийд, Аллоҳумма анталлоҳ, лаа илааҳа илла анта, тафъалу маа турийд, Аллоҳумма анталлоҳ, лаа илааҳа илла анта, антал ғонийю ва наҳнул фуқороу, анзил алайнал-ғойса важъал маа анзалта ланаа қувватан ва балаағон ила ҳийн».

  • Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ёмғир сўраб дуо қилсалар бундай дер эдилар: «Ё Аллоҳ, бандаларингни ва ҳайвонларингни суғор, раҳматингни ёй, ўлик ерингни тирилтир»[3].

اللَّهُمَّ اسْقِ عِبَادَكَ وَبَهائِمَكَ وَانْشُرْ رَحْمَتَكَ وَأَحْيِ بَلَدَكَ الْمَيِّتَ

Ўқилиши: «Аллоҳумма исқи ибаадака ва баҳааимака ваншур роҳматака ва аҳйи баладакал маййит».

  • «Ё Аллоҳ, бизларга ёмғир ёғдир, ё Аллоҳ, бизларга ёмғир ёғдир»[4].

اللَّهُمَّ أَغِثْنَا، اللَّهُمَّ أَغِثْنَا

Ўқилиши: «Аллоҳумма ағиснаа, Аллоҳумма ағиснаа».

Ёмғир ёққанда айтиладиган зикр

Ёмғир ёққанда қуйидаги дуоларни айтиш мустаҳаб бўлади:

Ойша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ёмғир ёғаётганини кўрсалар: «Ё Аллоҳ, фойдали ёмғир қилгин», дер эдилар»[5].

اللَّهُمَّ صَيِّبًا نَافِعًا

Ўқилиши: «Аллоҳумма соййибан наафеъан».

Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эканимизда ёмғир ёғиб қолди. Шунда у зот кийимларини шимариб, баданларининг (аврат саналмайдиган) баъзи жойларини очдилар ва у жойларга ёмғир тегди. Бизлар: «Нега ундай қилдингиз?» дедик. У зот: «Чунки Рабби уни яратганига кўп ўтмади», дедилар»[6].

Ёмғир кўп ёғиб сел оқса, ёмғирдан зарар етиши хавфи бўлса, қуйидаги дуо айтилади:

«Ё Аллоҳ, устимизга эмас, атрофимизга ёғдир. Ё Аллоҳ, тепаликларга, қир-адирларга, сойларга, яйловларга ёғдир»[7].

اللَّهُمَّ حَوَالَيْنَا وَلا عَلَيْنَا، اللَّهُمَّ عَلَى الآكَامِ وَالظِّرَابِ وَبُطُونِ الأَوْدِيَةِ وَمَنَابِتِ الشَّجَرِ

Ўқилиши: «Аллоҳумма ҳаволайнаа ва лаа алайнаа, Аллоҳумма алал-аакаами, ваз-зирооби ва бутуунил авдияҳ».

[1] Саҳиҳ. Ибн Можа (1270) Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилган. Ушбу ҳадис мазмунини қувватлайдиган бошқа бир ҳадисни Абу Довуд (1169) Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
[2] Ҳадис тахрижи олдинги мавзуда берилди.
[3] Ҳасан. Абу Довуд (1176), Молик (1/190), Байҳақий (3/356) ривояти. Албоний «Саҳиҳ ал-жомеъ»да (4666) ҳасан деган.
[4] Бухорий (1014), Муслим (897), Насоий (3/167) ривояти.
[5] Бухорий (1032), Насоий (3/164), Ибн Можа (3890) ривояти.
[6] Муслим (898), Абу Довуд (5100), Аҳмад (3/133), Ибн Ҳиббон (6135) ривояти.
[7] Бухорий (1013, 1014, 6342), Муслим (897), Абу Довуд (1174, 1175), Насоий (3/154), Ибн Можа (1269) ривояти.

Изоҳ қолдиринг