Соч олишга тааллуқли яна бир масала «қазаъ» масаласидир. «Қазаъ» деб боланинг сочидан бир қисмини қириб олиб, бошқа бир қисмини қолдиришга айтилади. Байҳақий айтади: «Бухорий ва Муслим «Икки саҳиҳ тўплам»да Убайдуллоҳ[1] ибн Умардан, у Умар ибн Нофеъдан, у отасидан, отаси Ибн Умардан ривоят қилган ҳадисда айтади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қазаъдан қайтардилар”[2]»[3].
Устозимиз бундай дейди: «Қазаъдан қайтариш Аллоҳ ва Расулининг адолатга бўлган муҳаббатини кўрсатади. Чунки у зот ҳатто одамнинг ўзига оид ишида ҳам кўрсатма бердилар, бошининг баъзи қисмидаги сочни олиб, баъзисини қолдиришдан қайтардилар». Чунки бошнинг бир қисмини соч билан қопланган ва бошқа қисмини сочсиз ҳолатда қолдириш бошга нисбатан адолатсизликдир.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қуёш нури тушиб турган жой билан соянинг орасида ўтиришдан қайтарганлари[5] ҳам қазаъ масаласига ўхшаб кетади. Чунки у ҳам тананинг бир қисмига зулмдир. Шунингдек, у зот кишини бир пой шиппакда юришдан қайтарганлари ҳам шу қабилдан. Ё иккала оёғига ҳам пояфзал кийсин ёки бира тўла ялангоёқ юрсин[6].
Қазаъ тўрт хил бўлади:
(1) Бошнинг у ер-бу еридан соч қириш. «Қазаъ» сўзи аслида булутларнинг «тақаззуъ» бўлиши, яъни тарқоқлигидан олинган.
Зубайр Исмоил 1993 йил Андижон вилоятида таваллуд топган. 2012 йил Мадинаи Мунавварадаги Ислом Университетига ўқишга кириб, 2018 йил университетнинг Араб Тили факултетини тамомлаган.