Агар сув тегиши ёки ҳўл қўл билан масҳ тортиш зарар қиладиган бирон жароҳати бўлса, ўша ерига таяммум қилиб, қолган жойини ювади. Агар масҳ тортиш жароҳатига зарар бермаса, унга ўралган мато ёки тахтакач устидан масҳ тортади ва мана шундай қилиши таяммум ўрнига ўтади.
Тупроқ, шўрхок ер, қум ва шу каби ер жинслари таяммум учун яроқлидир.
Таяммум қилиш тартиби
Дастлаб ният қилиб, бисмиллоҳни айтади, сўнг қўлларининг бармоқларини очган ҳолда тупроққа бир марта уради.
Сўнг қўлларининг ички тарафини юзига бир марта суртади.
Кафтлари билан қўлларини силайди. Ўнг қўлининг ташқи томонини чап қўлининг ички қисми билан силайди. Сўнг чап қўлининг ташқи томонини ўнг қўлининг ички қисми билан силайди.
Таяммумни бузадиган нарсалар
Таҳоратни бузадиган ҳар қандай нарса таяммумни ҳам бузади. Бундан ташқари сув тополмаган кишининг сув топиши ёки бирон сабабга кўра сувни ишлатишдан ожиз кишининг сувни ишлатишга қодир бўлиши ҳам таяммумни бузади.