Муслима аёлнинг дастури (12): Намознинг рукнлари, вожиблари, суннатлари ва макруҳлари

0

Намознинг рукнлари, вожиблари, суннатлари ва макруҳлари

Рукнлар

Намоз ўқиётган аёл намоз рукнларидан биронтасини хоҳ қасддан, хоҳ унутиб тарк қилса, намози ботил бўлади ёки рукнни тарк қилган ракаати бекор бўлиб, ундан кейинги ракаат унинг ўрнига ўтади.

Масалан, бир аёл аср намозини ўқийди ва биринчи ракаатда сажда қилишни унутади, сўнг уни иккинчи ракаатда эслайди. Бу ҳолатда биринчи ракаати бекор бўлади, иккинчи ракаати эса биринчи ракаат деб эътибор қилинади.

Вожиблар

Намоз ўқиётган аёл намознинг вожибларидан биронтасини қасддан тарк қилса, намози ботил бўлади, унутиб тарк қилса ботил бўлмайди, саҳв саждасини қилиши шарт бўлади.

Суннатлар

Намознинг суннатларидан биронтасини хоҳ қасддан, хоҳ унутиб тарк қилиш билан намоз ботил бўлмайди, лекин бу билан намознинг комиллигига путур етади.

  • Намознинг рукнлари ўн тўртта:

  • Фарз намозда қиёмда туриш. Туриб намоз ўқишга қодир инсон фарз намозни туриб ўқиши фарздир. Агар касаллик ёки шу каби бошқа сабаб туфайли туриб ўқишга қодир бўлмаса, аҳволига қараб, ўтирган ёки ёнбошлаган ҳолида ўқийверади.

  • Намозни такбири таҳрима билан (яъни “Аллоҳу акбар” деб) бошлаш.

  • Фотиҳа сурасини ўқиш. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фотиҳатул китобни ўқимаган одамнинг намози намоз эмас», деганлар (Бухорий ривояти).

Ҳар ракаатда Фотиҳа сурасини ўқиш рукндир.

  • Ҳар ракаатда руку қилиш.

    • Рукудан бош кўтариш ва рукудан аввалги ҳолатига қайтиб, қаддини ростлаш.

7)  Сажда қилиш. Сажда – пешонани ерга қўйиш бўлиб, у еттита аъзо: юз, икки қўл, икки тизза ва икки оёқ бармоқлари билан бажарилади.

 8) Саждадан бош кўтариб, икки сажда ўртасида ўтириш.

 9) Мазкур амалларнинг ҳар бирида хотиржам туриш.

10-11) Охирги ташаҳҳудни ўқиш ва унда ўтириш.

12) Охирги ташаҳҳудда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш.

13)  Рукнларни тартиб билан бажариш.

14)  Салом бериш.

  • Намознинг вожиблари саккизта:

1) Намоздаги такбири таҳримадан бошқа барча такбирларни айтиш вожибдир. Такбири таҳримани айтиш эса рукндир.

2) Тасмиъ, яъни «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» дейиш имомга ҳам, ёлғиз ўқиётган кишига ҳам вожибдир.

3) Таҳмид, яъни «Роббана ва лакал ҳамд» дейиш имомга ҳам, муқтадийга ҳам, ёлғиз ўқиётган одамга ҳам вожибдир.

4) Рукуда бир марта «Субҳаана Роббиял азийм» дейиш.

5) Саждада бир марта «Субҳаана Роббиял аълаа» дейиш.

6) Икки сажда ўртасида бир марта «Роббиғфир лий» дейиш.

7) Биринчи ташаҳҳудни ўқиш.

8) Биринчи ташаҳҳудда ўтириш.

  • Намозда икки турдаги суннатлар бор:

Биринчи: қавлий суннатлар

Истифтоҳ дуоси, тааввуз (яъни «аъузу биллааҳи минаш-шайтонир рожийм») ва бисмиллоҳни айтиш, Фотиҳадан кейин “омин” дейиш, Фотиҳадан кейин қироат қилиш, руку ва саждаларда тасбеҳларни бир мартадан кўп айтиш, охирги ташаҳҳуддан кейин дуо қилиш каби.

Иккинчи: феълий суннатлар 

Такбири таҳримада, рукуга бориш ва рукудан бош кўтаришда ва учинчи ракаатга туришда икки қўлни кўтариш, сажда ўрнига қараб туриш, рукуда қўл бармоқлари орасини очган ҳолда тиззаларни чангаллаб ушлаб туриш, саждада қўлларни биқин ва қориндан узоқ тутиш, охирги ташаҳҳудда таваррук[1] ҳолатида ўтириш каби.

  • Намоздаги макруҳлар:

онир рожийм)Фотиҳа сурасини такрор ўқиш.

  • Намозда заруратсиз бурилиб қараш. Бош ёки кўз билан ўнгга ёки чапга бурилиб қараш макруҳдир. Аммо бутун бадани билан бурилса, қиблага юзланишни тарк қилгани боис, намози бузилади.

  • Эҳтиёж бўлмаган ҳолда кўзларни юмиб туриш.

  • Иқъо ҳолатида ўтириш, яъни икки оёқни тўшаб, товонлар устига ўтириш.

  • Қиёмда қўлни биқинга қўйиб туриш.

  • Сажда пайтида билакларини тўшаб олиш, яъни ерга ёпиштириб туриш.

  • Олд томонида чалғитадиган ва машғул қиладиган нарса бўлган ҳолда ёки расмлар бор жойда намоз ўқиш макруҳдир.

  • Катта ва кичик ҳожати қистаб турган ёки қорни дам бўлиб хаёли бўлинган ҳолатда намоз ўқиш макруҳдир.

  • Саждада пешонаси ва бурнига ёпишган нарсани артиш макруҳ. Намоздан кейин артса, зарари йўқ.

  • Қўлни қовуштириш ва бармоқларни қирсиллатиш.

  • Эснаш, томоқ қириш, уф тортиш.

  • Заруратсиз қиёмда турганда бирон нарсага суяниб туриш.

  • Эҳтиёж бўлмаган ҳолда оз саналган ҳаракатларни қилиш намозда бекорчи нарсалар билан машғул бўлиш каби макруҳдир.

  • Заруратсиз оғиз ва бурунни тўсиб олиш.

Намоз жинсидан бўлмаган хатти-ҳаракатларнинг турларионир рожийм)

  1. онир рожийм)онир рожийм)онир рожийм)Вожиб ҳаракатлар: намознинг дуруст бўлиши унга боғлиқ бўлган ҳаракатлар. Намоз ўқиётган аёл кийимида нажосат борлигини ёдга олгач, нажосатни кетказиш учун қилган ҳаракати бунга мисол бўлади.

  2. Мустаҳаб ҳаракатлар: намознинг комил бўлиши унга боғлиқ бўлган ҳаракатлар. Сафдаги бўш жойни тўлдириш учун қадам ташлаш каби.

  3. Мубоҳ ҳаракатлар: эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда оз ҳаракат қилиш. Қуёшдан сояланиш каби.

  4. Ҳаром ҳаракатлар: заруратсиз қилинган кўп ва кетма-кет ҳаракатлар. Бунга кийимларни алмаштиришни мисол қилиш мумкин.

  5. Макруҳ ҳаракатлар: эҳтиёжсиз оз саналган ҳаракатларни қилиш. Намозда бекорчи нарсалар билан машғул бўлиш бунга мисол бўлади.

Намозни бузувчи нарсалар

  • Намозда қасддан гапириш.

  • Намозда хохолаб кулиш. Табассум қилиш намозни бузмайди.

  • Ейиш ва ичиш, гарчи бир дона хурмо ёки бир қултум сув каби оз бўлса ҳам.

  • Намозда ортиқча амал қилиш. Оз ҳаракат намозни бузмайди.

  • Намоз пайтида таҳоратнинг бузилиши. Ел ёки пешоб чиқиши каби таҳоратни синдирадиган ҳар бир нарса намозни ҳам бузади.

  • Намозда бетаҳорат экани ёдига тушиши.

  • Ундан олдинги намозни ўтказиб юборганини эслаши. Масалан: намозхон аср намозини ўқишни бошласа, сўнгра пешин намозини ўқимагани ёдига тушса, аср намозини тўхтатиб, аввал пешинни, сўнгра асрни ўқийди.

  • Қиём, руку ва саждаларда хотиржам турмаслик. Чунки хотиржам туриш намознинг рукнларидандир.

Намозга доир масалалар:

  1. Ким бир намозга ухлаб қолса ёки унутса, бу намознинг вақти ёдига тушган пайт ҳисобланиб, уни дарҳол ўқиб олиши керак.

  2. Сутра қўйиб намоз ўқиш суннати муаккада бўлиб, сутрага яқинроқ туриш мустаҳабдир. Сутра билан намозхон орасидан кесиб ўтиш эса ҳаромдир.

  3. Фотиҳани ўқиш, тасбеҳларни айтиш каби намоз зикрларида тилни қимирлатмай, ичида ўқиш баъзи аёллар йўл қўядиган хатолардандир.

  4. Аёллар жамоат бўлиб намоз ўқишга йиғилсалар, иқомат айтишларининг ҳам, айтмасликларининг ҳам зарари йўқ.

  5. Бир аёл хотинларга имомлик қилса, улар билан бир сафда, ўртада туради.

  6. Намозда гўдакни кўтариб олиш, болани онасига осилиб туриши, эҳтиёж юзасида озроқ юриш мубоҳдир.

  7. Намозда бирон хато амал содир бўлганда аёл киши қарсак чалик танбеҳ бериши, акса урганда алҳамдулиллаҳ дейиши жоиздир.

Саҳв саждаси

Саҳв саждаси икки саждадан иборат бўлиб, намозда юзага келган хатони тузатиш учун қилинади. Бу саждаларда намоз саждаларида айтиладиган тасбеҳлар айтилади.

Саҳв саждасининг ҳикмати: шайтоннинг васвасасига қулоқ солмай, уни енгишдир.

Саҳв саждасининг сабаблари:

1) Унутган ҳолда намозга бирон амални қўшимча қилиш.

2) Унутган ҳолда намоздаги бирон амални бажармай қолдириш.

3) Икки амалдан қайси бирини қилгани хусусида шубҳа қилиш.

Баъзи ҳолатларда саждаи саҳв саломдан олдин, айрим ҳолатларда саломдан кейин қилинади.

Саломдан олдин саждаи саҳв қилинадиган ҳолатлар:

  1. Камайтириш сабабли хато содир бўлса. Масалан, намозхон саждада “Субҳаана Роббиял аълаа” дейишни унутса, саломдан олдин саждаи саҳв қилади.

  2. Намозда иккиланиб, икки ишдан қай бирини қилганини билолмаса, аниқ бўлгани, яъни камини олади ва намозини шунга кўра тамомлайди ҳамда салом беришдан олдин саждаи саҳв қилади.

Мисол: бир аёл асрни ўқиётиб қайси ракаатда эканини: иккинчи ракаатдами ёки учинчидами эканида шубҳага тушса ва унинг наздида улардан бири устун келмаса, уни иккинчи ракаат деб ҳисоблайди ва намоз сўнггида саломдан олдин саждаи саҳв қилади.

Саломдан кейин саждаи саҳв қилинадиган ҳолатлар:

  1. Унутиш зиёда қилиш сабабли бўлса. Мисол: ортиқча руку ёки сажда қилиб қўйса, саломдан кейин саждаи саҳв қилади.

  2. Намозда иккиланиб қолса ва икки ишдан бирини қилгани устун келса, шунга кўра амал қилиб, намозини тамомлайди ва салом беради, сўнгра саждаи саҳв қилади ва салом беради.

Бунга мисол: бир аёл аср намозини ўқиётиб қайси ракаатда: иккинчи ракаатдами ёки учинчидами эканида шубҳага тушса ва унинг наздида иккинчи ракаатда экани устун келса, уни иккинчи ракаат деб ҳисоблаб, намозини охиригача ўқийди, сўнгра салом беради ва саломдан кейин саждаи саҳв қилиб, салом билан тугатади.

Ибодатларда қуйидаги учта ҳолатда шубҳага эътибор берилмайди:

  1. Васваса каби ҳақиқати бўлмай, қуруқ гумон бўлса.

  2. Кўп шубҳа қилувчи киши бўлса.

  3. Намозни ўқиб бўлгандан кейин шубҳага тушса, ҳолат аниқ бўлмас экан, бу шубҳага эътибор бермайди.

Биринчи ташаҳҳудга ўтирмасдан туриб кетиш ҳолатлари:

  1. Қаддини ростлашдан олдин эсига тушса, қайтиб ўтиради ва ташаҳҳудни ўқийди. Намозни тугатгач, саломдан кейин саждаи саҳв қилади.

  2. Қаддини ростлагандан кейин, лекин қироатни бошлашдан олдин эсига тушса, қайтиб ўтирмайди, намозини давом эттиради ва салом беришдан олдин саждаи саҳв қилади.

  3. Кейинги ракаатнинг қироатини бошлагандан кейин эсига тушса, қайтиб ўтириши ҳаром бўлиб, намозини давом эттириши ва саломдан олдин саждаи саҳв қилиши керак. Агар билган ҳолда ташаҳҳудга қайтиб ўтирса, намози ботил бўлади.

Намозда зиёда қилиш ҳолатлари:

Намозда зиёда қилиш икки хил бўлади:

  • Сўзларни зиёда қилиш.

  • Ишларни зиёда қилиш.

Сўзларни зиёда қилиш ҳам ўз навбатида икки қисмга бўлинади:

а) Намоз жинсидан бўлган сўзларни зиёда қилиш. Бундай ҳолатда саждаи саҳв қилинади. Мисол: такбирни такрор айтиш.

б) Намоз жинсидан бўлмаган сўзларни зиёда қилиш. Бундай ҳолатда саждаи саҳв қилинмайди, агар қасддан қилса, намози ботил бўлади. Мисол: намозда билмасдан ёки унутган ҳолда гапириб юбориш.

Ишларни зиёда қилиш ҳам ўз навбатида икки қисмга бўлинади:

а) Намоз жинсидан бўлган ишларни зиёда қилиш. Бундай ҳолатда саждаи саҳв қилинади. Мисол: унутган ҳолда руку ёки саждани зиёда қилиш.

б) Намоз жинсидан бўлмаган ишларни зиёда қилиш. Бундай ҳолатда саждаи саҳв қилинмайди. Мисол: намозда эшикни ёпиш.

[1] Таваррук ҳолатда ўтиришнинг бир қанча кўринишлари мавжуд:

Биринчи кўриниш: чап оёғини тўшаган ҳолда ўнг оёғининг остидан чиқаради, ўнг оёғини тик қўйиб, думбасини ерга қўйиб ўтиради.

Иккинчи кўриниш: ҳар икки оёғини ерга тўшаб, ўнг томондан чиқаради.

Учинчи кўриниш: ўнг оёғини тўшайди, чап оёғини ўнг сони билан болдири ўртасига қўяди ва думбаси билан ерга ўтиради.

Изоҳ қолдиринг