Муслима аёлнинг дастури (16): Намоз ўқиш тақиқланган вақтлар

0

Намоз ўқиш тақиқланган вақтлар

Қуйидаги вақтларда намоз ўқиш тақиқланади:

  • Бомдод намозидан кейин то қуёш бир найза бўйи кўтарилгунча;

  • Қуёш қиёмга келгандан то заволга (ботиш томонга) оққунича (Пешин намозининг азонидан тақрибан 15 дақиқа олдинги вақт);

  • Аср намозидан кейин то қуёш ботгунича.

    • Ушбу вақтларда сабаби бўлмаган нафл намозларни ўқиш жоиз эмас.

    • Бу вақтларда ўтказиб юборилган фарз намозларнинг қазосини, тавофдан кейинги икки ракаатни, ўтказиб юборилган суннат намозининг қазосини ва (кусуф намози каби) сабаби бўлган нафл намозларни ўқиш жоиздир.

Изоҳ қолдиринг