Умарнинг қабрда фаришталарни сўроққа тутиши

0

Савол:

Бир биродарим менга бир нарса айтган эди. Ўша нарса бор гапми ёки йўқми, билмоқчи эдим. Умар ибн Хаттоб қабрда икки фаришта тарафидан сўроққа тутилмай, аксинча у фаришталардан: «Раббингиз ким? Динингиз нима?» деб сўрар эмиш.

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ.

Бу гапни қувватлайдиган бирон асос борлигини билмаймиз. Мўминларнинг амири Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу қадри баланд, Исломда хизмати улуғ зот. Умар разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлик чоғларида вазирлари, вафот қилганларидан кейин халифалари, жаннат башорати берилган ўн кишининг бири ва булардан бошқа яна бир қанча фазилат соҳибидир. Лекин бу гаплар унинг шахсиятида чуқур кетишимизга олиб бормаслиги керак. Шариат айтмаган нарсани айтишимиз дуруст бўлмайди. Шариат фақат ваҳий орқали собит бўлади. Валлоҳу аълам.

Изоҳ қолдиринг