Балиқ ва сутни бирга истеъмол қилиш жоизми?

0

Савол:

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам балиқ ва сутни бирга истеъмол қилмасликка буюрганмилар?

Жавоб:

Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин.

Балиқ билан сутни бирга истеъмол қилишдан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтарганлари ҳақида бирон ҳадис ривоят қилингани маълум эмас. Модомики, бу масалада шариатимиз томонидан бирон маълумот айтилмаган экан, у ҳолда шифокорларга мурожаат қилинади. Чунки бу масалада улар мутахассис ҳисобланишади. Агар балиқ билан сутни бирга истеъмол қилиш инсон соғлигига зарарли экани ўз исботини топса, у иккисини алоҳида ейиш тавсия этилади. Аммо бунинг инсон соғлигига зарари йўқ бўлса, у ҳолда кўнгли тортса қўшиб истеъмол қилаверади.

Шуни унутмаслик керакки, аллергия ёки организмга ёқмаслиги туфайли айрим инсонларнинг соғлигига уларни бирга истеъмол қилиш зарар бериши мумкин. Бошқаларга эса зарар етказмаслиги мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, бу масалада соҳа мутахассислари бўлмиш шифокорларга мурожаат қилинади.

Валлоҳу аълам.

Изоҳ қолдиринг