Одам ва Ҳаввонинг надомати ва Аллоҳдан истиғфор сўраши (13)

0

Одам ва Ҳавво алайҳимассаломнинг надомати ва улар иккисининг Аллоҳдан истиғфор сўраши

Бас,  алдов билан уларни (тубан ҳолатга) тушириб қўйди.  Ўша дарахтдан тотиб кўришлари биланоқ авратлари очилиб қолди ва ўзларини жаннат япроқлари билан тўса бошладилар.  (Шунда) уларга Парвардигорлари нидо қилиб (деди):  “Сизларни бу дарахтдан қайтармаганмидим ва албатта шайтон сизларнинг очиқ душманингиз демаганмидим?!”.  Улар:  “Парвардигоро,  бизлар ўз жонимизга жабр-зулм қилдик.  Агар бизларни мағфират ва раҳм қилмасанг,  шубҳасиз,  зиён кўргувчилардан бўлиб қолурмиз”,  дедилар” [Аъроф: 22-23]. Бу улар томонидан айбга иқрор бўлиш, Аллоҳ таолога қайта-қайта мурожаат қилиш, гуноҳ содир этганларини англашган дастлабки ондаёқ Аллоҳ таолога тавба-тазарру қилиб, Унга нисбатан ўзларидаги эҳтиёж, хокисорлик ва бўйсуниш маъноларини изҳор этмоқликдир. Бу сир-саноат Одам зурриётидан қай бирига сизиб кирмасин, шубҳасиз, у дунё ва охиратда яхши хотима топгусидир.

Изоҳ қолдиринг