Ҳадис ва суннат ўртасидаги фарқ

0

Савол:

Ҳадис ва суннат ўртасида фарқ борми?

Жавоб:

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга, у зотнинг оилалари ва саҳобаларига саловат ва саломлар бўлсин.

Аслида суннат ё ҳадис деб Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат берилган ҳар бир сўз, иш, сифат ва «тақрир»га айтилади. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида бирон сўз айтилса ёки иш қилинса ёки у зотга бирон сўз ёки иш хабар берилса-ю, индамасалар, эътироз билдирмасалар, бу ўша сўз ёки ишнинг жоизлигини англатади. Суннатнинг бундай турига «тақрир» дейилади. Суннат сўзи кўпинча Пайғамбаримизнинг ишларига қўлланади.

Ҳадис сўзи араб тилида гап ё сўз маъноларини билдиради. Аммо уламолар кўпинча ҳадис сўзини Пайғамбаримиз айтган сўзларга нисбатан қўллашади.

Умуман олганда, суннат кўпинча Пайғамбаримизнинг ишларига нисбатан ишлатилса-да, бироқ сўзлари ва ишларини ҳам ўз ичига олади. Шунингдек, ҳадис кўпинча Пайғамбаримизнинг сўзларига нисбатан ишлатилса-да, бироқ у зотнинг сўзлари ва ишларини ҳам ўз ичига олади.

Валлоҳу аълам.

Изоҳ қолдиринг