Қабрдаги маййитлардан қўрқиш (2)

0

295 – Қабрдаги маййитлардан қўрқиш

Хавф (қўрқиш) Аллоҳ буюрган ибодатлар жумласидандир. Аллоҳ таоло айтади:

«Одамлардан қўрманглар, фақат Мендан қўрқинглар» (Моида, 44);

«Улар Аллоҳдангина қўрқадилар» (Тавба, 18);

«Ким Аллоҳ ва Пайғамбарига итоат қилса, Аллоҳнинг азобидан қўрқса ва Ўзидан тақво қилса, ана ўшалар (жаннатда роҳат-фароғатга) эришувчилардир» (Нур, 52).

«Бу оятда Аллоҳ итоатни Ўзи ва Пайғамбарига, қўрқув ва тақвони якка Ўзига хослади»[1].

Ким бу ибодатни тирик ё ўлик бўлишидан қатъи назар Аллоҳдан бошқага йўналтирса, у одам мушрик ва кофир бўлади.

«Ҳатто гуноҳи кабирага қўл урадиган ва қилаётган бу қабиҳ ишларининг оқибатидан қўрқмайдиган шундай кимсалар борки, маййитга оид мақбараси қуббаси, ё қубба учига ўрнатилган ҳилолни кўриб қолса, шеригига қараб: “Ҳой ер юткур, қуббадаги ҳилолни кўрмаяпсанми?!” дейди. Ҳилол тагига кўмилган маййитдан қўрқишади-ю, осмонлару ерни яратиб, осмондаги ойни одамлар ҳаж ва бошқа ибодатлар вақтини билишлари учун белги қилиб қўйган Зотдан қўрқишмайди»[2].

[1] Шайхулислом Ибн Таймия. «Мажмуъ ал-фатово», 1/68.
[2] «Ал-истиғоса фир-радди алал-Бакрий», 2/469.

Зубайр Исмоил 1993 йил Андижон вилоятида таваллуд топган. 2012 йил Мадинаи Мунавварадаги Ислом Университетига ўқишга кириб, 2018 йил университетнинг Араб Тили факултетини тамомлаган.

Изоҳ қолдиринг