Муслима аёлнинг дастури (22): Ақиқа аҳкомлари

0

Ақиқа аҳкомлари

Ақиқа – фарзанд кўрганда Аллоҳ таолога шукр ва қурбат ҳосил қилиш учун сўйиладиган қурбонликдир.

Ақиқанинг ҳукми:

Ақиқа қилиш суннати муаккададир. Ақиқани сўйиш пулини садақа қилишдан афзал. Ақиқа қилиш берган неъматлари эвазига Аллоҳ таолога шукр қилиш саналади.

Сўйиладиган ҳайвон сони:

Ўғил бола учун ёши ва кўриниши ўхшаш бўлган иккита қўй, қиз бола учун битта қўй сўйилади.

Ақиқани сўйиш вақти:

Ақиқани бола етти кунлик бўлганда сўйиш афзал. Еттинчи кундан олдин ёки кейин сўйиш ҳам жоиз.

Ақиқа гўштининг учдан бирини ейиш, учдан бирини ҳадя қилиш ва учдан бирини садақа қилиш афзалдир.

Ёру дўстларни ва қариндош-уруғни чақириб, уларга зиёфат қилиб бериш ҳам, ҳаммасини садақа қилиб юбориш ҳам жоиз.

Изоҳ қолдиринг