Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Discussion2 комментария

  1. SubahanAlloh bu kab darslarn Alloh davomly qlsin.
    Shayh Содиқ Самарқандий Alloh Rozi bulsin. Iltimos shu urinda bir savol qinyd Yolgon quvohlik berish gunoh bun kaforat borm chunky bilb bilmy guvohlik bergaman Alloh uz maqfiat qilsin.iltimos agar bu savolga etibor bersez qalb shdogham gunoh masiytlarga tulib keti iltimos Shayh Sodiq Samarqandiydan iltmos???????

  2. Муслима

    Чин дилдан истигфор айтинг, тавба килинг Аллохга интилинг тун ярмида унга илтижо бн ибодат килинг калбиз еришади. Инсон гунохларни килишлиги билан калби куфрга толиб колади Хар хил майда гунохлардан хам Аллох учун кайтинг узи хидоят беради иншааллох.Аллохим барчамизга хидоят берсин. АМИН

Изоҳ қолдиринг