Муслима аёлнинг дастури (24): Назр аҳкомлари

0

Назр деб эрки ўзида бўлган мукаллафнинг Аллоҳ таоло учун ўзига бирон нарсани бажаришни вожиб қилишига айтилади.

Назрга мисол: “Агар Аллоҳ дардимга шифо берса, бунча маблағни Аллоҳ учун садақа қиламан” ёки “Фалон нарсани садақа қилишга назр қилдим” ва шу кабилар.

Назрнинг ҳукми:

Назр аслида макруҳдир. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай деганлар: “Назр яхшилик келтирмайди” (Бухорий ва Муслим ривояти).

Назрга вафо қилиш:

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар: “Ким Аллоҳга тоат этишни назр қилган бўлса, итоат этсин. Ким Аллоҳга осий бўладиган ишни назр қилган бўлса, осийлик қилмасин” (Бухорий ва Муслим ривояти).

Намоз ўқиш, рўза тутиш каби тоатларни қилишга назр қилган аёл назрига вафо қилиши лозим. Аксинча, бировнинг молини ноҳақ олиш ёки қариндошлик алоқасини узиш каби гуноҳ ишларга назр қилган бўлса, уни қилиш жоиз бўлмайди. Бундай ҳолатда назрини бажармагани учун унга қасам каффоратини ўташи вожиб бўлади.

Изоҳ қолдиринг