Насия савдосида товарни топшириш вақти

0

Савол:

Сотувчи ва харидор ўртасида бир товар насияга савдо қилинса, товар, масалан автомобил ва шу каби нарсалар савдонинг илк кунида харидорнинг номига расмийлаштириб бериладими ёки келишилган пул тўлиқ олингунича сотувчининг ихтиёрида қоладими?

Жавоб:

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин!

Насия савдоси умумий савдо турлари остига киргани учун шариатимизда рухсат берилган. Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 275-оятида: “Аллоҳ савдони ҳалол қилди…” – дейди.  Савдодаги асосий шартлардан бири икки томоннинг розилиги. Агар харидор товарни олаётганида насияга олаётганини айтса, сотувчи шунга рози бўлса, унда бу савдо тўғри бўлган ҳисобланади ва савдо тугаши билан товар харидорнинг мулкига айланади. Товарни савдонинг илк куниданоқ харидорнинг номига расмийлаштириб бериш ёки  бермаслик сотувчи ва харидорнинг ўртасидаги келишувга боғлиқ, хоҳласа савдонинг илк кунида харидорнинг номига расмийлаштириб берсин, хоҳласа ҳисоб-китоб тўлиқ тугагунича кутишсин, валлоҳу аълам.

Изоҳ қолдиринг