Муслима аёлнинг дастури (34): Эмизишга доир аҳкомлар

0

Эмиш (разоъ): икки ёшдан кичик боланинг аёл кишининг кўкрагидан эмиши ёки аёл кишининг сутини ичишидир.

Эмишнинг ҳукми:

Эмизишнинг ҳукми никоҳланиш, хилватда қолиш ва маҳрамликда насабнинг ҳукми билан бир хилдир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Насаб туфайли маҳрам бўлганлар эмикдошлик туфайли ҳам маҳрам бўладилар», дедилар (Муттафақун алайҳи).

Эмикдошлик ҳукмлари икки шарт билан собит бўлади:

  • Бола аёлни беш марта ёки ундан кўп эмган бўлиши;

  • Беш марта эмиш бола икки ёшга тўлгунича бўлиши.

Бир бор эмишнинг чегараси:

Бола кўкракни эмиши, сўнгра нафас олиш ё бошқа кўкракка ўтиш ёки бошқа сабабдан эмишни тўхтатиши бир марта эмиш ҳисобланади.

Агар аёлнинг сути боланинг қорнига эмишдан бошқа йўл билан кирса, эмиш ҳукмида бўлади. Идиш ва шу каби нарсалардан ичиш каби.

Эмиш бир диндор аёлнинг гувоҳлиги билан собит бўлади.

Изоҳ қолдиринг