Дард ва даво (107): Оёқларни ҳаром амалга қадам босишдан сақлаш

0

Бўлим

Оёқларга келсак, фақат савобли амаллар сари қадам босиш ила уларни сақлаш лозим. Агар босган қадамингиздан савоб ҳосил бўлмаса, юрмасдан ўтиришингиз яхшироқдир. Аллоҳ учун деган ният билан мубоҳ бўлган ҳар бир қадамни тоат-ибодатга айлантириб юборишингиз мумкин.

Одам боласи икки хил қоқилади: ёоёғи билан, ётилибилан. Шу боис қуйидаги оятда оёқ билан тил бир жойда зикр қилинди: “Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда тавозе билан юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) хитоблар қилган пайтда«Омон бўлинглар», деб жавоб қиладиган кишилардир” (Фурқон, 63). Аллоҳ таоло мазкур оятда суюкли бандаларини тўғри сўз айтадиган ва тўғри қадам босадиган дея васф этди. Қуйидаги оятда эса қараш билан дилдан ўтадиган ўй-кечинмаларни ёнма-ён келтирди: “(Аллоҳ) кўзларнинг хиёнатини (яъни ҳаром қилинган нарсага ўғринча кўз ташлашни) ҳам, диллар яширадиган нарсаларни (ўй-хаёлларни)ҳам билур” (Ғофир, 19).

Изоҳ қолдиринг