Дард ва даво (108): Зинонинг хатари ва зарари

0

Бўлим

Буларнинг барчаси (шу ергача айтилган барча маълумотлар) фаҳш ишларнинг ҳаромлигини ва жинсий аъзони ҳаромдан сақлаш вожиблигини тушунтириш учун келтирилган муқаддима эди.

Дарҳақиқат, Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Одамларни дўзахга энг кўп киритадиган нарса оғиз(тил) ва жинсий аъзо” деганлар.

“Саҳиҳайн”да келган ҳадисда Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Мусулмон одамнинг қони ушбу уч нарсанинг бири билангина ҳалол бўлади: турмуш кўрганодамнинг зино қилиши, ноҳақ одам ўлдириш ва динданқайтиб, (мусулмон)жамоатдан ажраш”.

Мазкур ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам Фурқон сурасидаги оятда ва Ибн Масъуд ривоят қилган ҳадисда зикр қилинганидек зинони куфр ва одам ўлдириш билан ёнма-ён келтирдилар.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларини энг кўп содир этиладиган гуноҳни зикр қилиш билан бошладилар. Сўнг ундан кейинги ўринда энг кўп содир этиладиган гуноҳни айтдилар. Зеро, зино қилиш жинояти одам ўлдиришга қараганда кўпроқ рўй беради. Одам ўлдириш эса диндан чиқишдан кўпроқ содир бўлади. Шунингдек, ҳадисда дастлаб мазкур гуноҳларнинг кичикроғини айтиб, кейин ундан каттароқларини айтишга ўтдилар.

Зино ортидан келадиган зарарлар ер юзини барбод қилади. Зеро, аёл киши зино қилса, оиласи, эри ва яқинларининг юзини ерга қаратади, ор-номусларини топтайди. Зинодан ҳомиладор бўлиб қолиб, боласини ўлдирадиганбўлса, зинога қўшиб қотиллик жиноятини ҳам содир этган бўлади. Борди-ю, зинодан орттирганболасини эриганисбатберса, эрининг ва ўзининг оиласига етти ёт бегона одамни қўшган бўлади. Натижада оилага етти ёт бегона одам уларга тегишли меросга шерик бўлади, ўзига номаҳрамлар билан холи қолиб, улар билан аралашибюраверади. Ушбу оила наслидан деб эътибор қилинади. Шунингдек, бундан бошқа зарарларни ҳам келтириб чиқаради. Эр киши зино қиладиган бўлса, насл-насабларнинг аралашиб кетиши, иффатли аёлнинг бузилиши ва ҳаёти барбод бўлиши каби ёмон оқибатларга сабаб бўлади.

Ушбу гуноҳи кабира қабр ва дўзахни “обод” қилгани билан одамзотнинг дунёси ва динини хароб қилади. Зинодаталай ҳаром ишларга қўл уриш, ҳақ-ҳуқуқларни поймол қилиш, бировнинг ҳаққига тажовуз қилиш каби ёмон оқибатлар бор.

Зинонинг касофатларидан бири шуки, у фақирликни олиб келади, умрни қисқартиради, зино қилган одамнинг юзини қорайтиради ва одамлар уни ёмон кўришларига сабаб бўлади.

Шунингдек, зинога хос касофатлардан бири зинокор инсонўй-хаёлини жамлай олмай қолади, қалбини касал қилади (бузади), ғам-қайғу, хавф вахафаликкелтиради. Фаришталардан узоқлаштириб, шайтонларга яқинлаштиради.

Одам ўлдириш зиёнидан кейинги мартабада зиноникидан каттароқ зиён йўқ. Шу сабабли, зино қилган одамга энг ёмон, энг оғир, энг аёвсиз кўринишдаги жазо жорий қилинди. Маълумки, эркак киши учун хотини ёки аёл қариндошларидан бирини ўлдириб кетишибди, деган хабар уларнинг бири зино қилибди деган хабарга қараганда енгилроқдир.

Саъд ибн Убода разияллоҳу анҳу айтади: “Агар хотиним билан бегона эркак (зино қилаётгани)ни кўрсам, ҳеч нарсага қараб ўтирмай қилич билан бошини танасидан жудо қилардим”.  Бу сўзлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга етиб борганда: “Саъднинг рашкидан ҳайратдамисизлар? Аллоҳга қасамки, менинг рашким уникидан-да кучлироқ. Аллоҳнинг рашки меникидан кучлироқ. Аллоҳнинг рашки кучли бўлгани сабабли фаҳш ишларнинг – кўзга кўринадигани-ю, кўринмайдиганини – барчасини ҳаром қилди” (Муттафақун алайҳ).

Саҳиҳайнда ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло рашк қилади, мўмин банда ҳам рашк қилади. Банда ҳаром амалга қўл урганда Аллоҳ таолонинг рашки келади”, деганлар.

“Саҳиҳайн”да ривоят қилинган ҳадисда Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Ҳеч кимнинг рашки Аллоҳникидан кучлироқ эмас. Шунинг учун кўзга кўринадиган ёки кўринмайдиган барчафаҳш ишларниҳаром қилди. Аллоҳчалик узрни қабул қилишни яхши кўрадиган ҳеч ким йўқ. Шунинг учун башорат берувчи ва огоҳлантирувчи пайғамбарларни юборди. Мақтовни Аллоҳчалик ҳеч ким яхши кўрмайди. Шунинг учун Ўзига (Қуръон ва бошқа ўринларда) мақтов айтган”.

Яна “Саҳиҳайн”да нақл қилинишича, Пайғамбаримиз кусуф намози хутбасида бундай деганлар: “Эй Муҳаммад уммати! Аллоҳга қасамки, қули ёки чўрисизино қилганида Аллоҳчалик ҳеч кимнинг рашки келмайди. Эй Муҳаммад уммати! Аллоҳга қасамки, мен билган нарсаларни билганингизда оз кулиб, кўп йиғлаган бўлар эдингиз”. Сўнг қўлларини кўтариб: “Ё Аллоҳ, етказдимми?” дедилар.

Фикр юритадиган инсон Пайғамбаримиз кусуф намози кетидан айнан шу гуноҳи кабирани зикр қилишлари ортида ажойибсир ётганини англаб етади.

Зинонинг кенг тарқалиши олам хароб бўлаётганининг бир нишонасидир. Зино қиёмат аломатларидан биридир. “Саҳиҳайн”да нақл қилинган ривоятда Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу айтади: “Мен сизларга Пайғамбаримиздан эшитганим бир ҳадисни айтиб бераман. Уни мендан бошқа ҳеч ким сизларга айтиб бермайди. Мен Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деганларини эшитганман: “Илмнинг кўтарилиши (йўқ бўлиши), жаҳолат кенг қулоч ёйиши, маст қилувчи нарсалар (бемалол) ичила бошланиши, зинонингкенг ёйилиши, эркаклар озайиб, аёллар кўпайиши, ҳатто эллик аёлнинг бошигабир эркак бошчи тўғри келиши”.

Аллоҳ таолонинг коинотда жорий этган суннати (қонун-қоидаси) шуни кўрсатадики, бандалар орасида зино кенг тарқалса, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло қаттиқ ғазабланади. У зотнинг қаттиқ ғазабланиши ер юзига жазо ўлароқтаъсир этмай қолмайди.

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтади: “Бир шаҳарда (қишлоқда) рибо ва зино авж олса, Аллоҳ таоло уларни ҳалок қилишга изн беради”.

Бир куни Бани Исроил олимларидан бири ўғли бир аёлга гап отаётганини кўриб қолади ва унга: “Шошма, ўғлим!” дейди. Шу пайтота сўриданйиқилиб, орқа мия томири узилиб кетади, аёлининг ҳомиласи тушиб қолади.Унга (Аллоҳ тарафидан) шундай дейилади: “Мен учун бўлган ғазабинг шуми?! Энди сенинг авлодингдан ҳеч қачон олим чиқмайди!”

Изоҳ қолдиринг