Нусайрийлар: шиалардан ажралиб чиқишларининг сабаби

0

Нусайрийларнинг асосчиси форс миллатига мансуб Абу Шуайб Муҳаммад ибн Нусайр деган киши бўлган.  У аслида шиаларнинг ўн икки имомийлар тоифасидан бўлиб, ўзини шиалар эътиқодидаги имом Маҳдийнинг эшиги деб эълон қилган. Бу фикр имомийларга маъқул келмагани боис у имомийлардан ажралиб чиқиб, ўзига алоҳида бир гуруҳ тузган. Бу гуруҳ ўз асосчисининг номи – “нусайрийлар” номи билан танилган. Муҳаммад ибн Нусайр ҳижрий 260-йилда вафот этган. У имомийларнинг ўн биринчи имоми Ҳасан Аскарий билан замондош бўлган.

Нусайрийлар ҳанузгача йўлбошчилари Муҳаммад ибн Нусайрнинг фикрларидалар. Уларнинг фикрларида, агар таъбир жоиз бўлса динларида на намоз ва на ҳаж бор. Уларнинг аксари қиёмат кунига ҳам иймон келтиришмайди. Аксинча, одам вафот этганидан кейин руҳлар қайтадан дунёга келади, дейишади.

Намозни, ҳажни тан олмайдиган, қиёмат кунига ишонмайдиган фирқани қандай қилиб мусулмон дейишимиз мумкин?! Лекин биз аҳли суннат ўлароқ, бу фирқанинг аслида ким эканини унутдик ва бугун мана шу айбимизнинг жабрини татимоқдамиз. Бу тоифанинг эътиқодий ва бошқа масалалардаги хатолари келгусида батафсил ёритиб ўтилади, иншаоллоҳ.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, охирги кунларда имомийлар шиаларнинг барча мазҳабларини, масалан, нусайрийлар, ҳатто ботинийларни ҳам бирлаштириб, ўз сафини кенгайтириш ниятидалар. Шунинг учун “нусайрийлар аҳли байтнинг издошлари” шиорини бутун жаҳонга тарқатишмоқда. Бугун Сурияда бўлаётган воқеаларда рофизийларнинг алавий нусайрийларга қанчалик ёрдам бераётгани уларнинг мақсадини янада ёритиб беради.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг