Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Аллоҳ, Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва бойлик сўрайман”, деб дуо қилар эдилар” (Муслим ривояти).
Ҳадисдан олинадиган сабоқлар:
Бу дуонинг мазмуни энг кенг қамровли ва энг манфаатли дуолар сирасидандир. Бу дуо Аллоҳ таолодан дунё ва дин яхшилигини сўрашни ўз ичига олган.
Ҳидоят фойдали илм, тақво солиҳ амалдир. Булар билан дин ислоҳ бўлади.
Иффат одамлардан сўрамаслик ва уларга кўнгил боғламасликни ўз ичига олса, бойлик Аллоҳ берган ризқдан кўнгил тўқ бўлиши ва бировга муҳтож бўлмасликдир. Булар билан дунё ҳаётининг саодати ҳосил бўлади.