Муслима аёлнинг дастури (45): Ўн биринчи ҳадис

0

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, у шундай дейди: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким доим истиғфор айтиб юрса, Аллоҳ унга ҳар қандай тангликдан чиқиш ва ҳар қандай ғамдан қутулиш йўлини кўрсатади ва уни ўйламаган томондан ризқлантиради”, дедилар” (Абу Довуд ривояти).

Ҳадисдан олинадиган сабоқлар:

  • Истиғфор Аллоҳ таолога итоат қилиш ва Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишдир.

  • Истиғфор инсонга дунё ва охиратда манфаат келтиради.

Истиғфорнинг дунёдаги самараларидан: ташвишларни кетказиш, ғам-ғуссаларни аритиш ва мол-дунёлар ва ризқларни келишига сабаб бўлиш.

Изоҳ қолдиринг